Британия собиқ бош вазири Маргарет Тэтчер вафот этди

Британия собиқ бош вазири Баронесса Маргарет Тэтчер вафот этгани хабар қилинган.

Тэтчер хонимнинг оламдан ўтгани ҳақида унинг воизи Лорд Белл эълон қилган.

Жаноб Белл айтишича, бугун эрталаб инсультга учраганидан кейин Маргарет Тэтчернинг тинчгина ҳаётдан кўз юмгани улкан қайғудир.

Маргарет Тетчер 87 ёшда эди.

У Британиянинг нафақат биринчи аёл бош вазири, балки мамлакат тарихида ҳукуматни энг узоқ вақт бошқарган бош вазир бўлган.

У 1979 йилдан 1990 йилгача Британияни бошқарганди.

Бу мавзуда батафсилроқ