Франция Президентига тортиқ қилинган туя еб қўйилди

Image caption Президент Олландга туя ёқиб қолиб, ҳатто Парижда унга миниб сайр қилиши ҳақида ҳазиллашганди.

Франсуа Олланднинг туяси ейилгани аниқ бўлгач, Мали ҳукумати унга бошқа туя совға қилишга аҳд қилди, деб хабар беради Рейтер агентлиги.

Франция Президенти малиликлар совға қилган туяни Тимбуктудаги оилага вақтинчалик сақлаб туришга қолдирган эди.

Бироқ туяга қараб туриш топширилган оила кўп ҳам ўйлаб ўтирмади, жониворни дарҳол сўйиб, анъанавий "кўза ичидаги таом" пишириб, бутун оила аъзолари билан истеъмол қилди.

"Совғанинг ўлими"

Франция январ ойида Малини исломий гуруҳлардан озод қилиш режаси билан ўз қўшинларини мамлакатга киритганди.

Малининг бир гуруҳ аҳолиси қутқарувчи-президентга миннатдорчилик маъносида бўталоқ олиб келишди.

Туяни тантанали топшириш маросимида жаноб Олланд туя билан Парижнинг тиғиз кўчаларида бажонидил юришини айтиб ҳазиллашади.

Олдинига туяни Париждаги ҳайвонот боғига олиб бориш мўлжалланганди. Бироқ уни олиб кетиш билан боғлиқ ҳужжат ишлари боис, туяни вақтинча Малида ишончли оилада қолдиришга қарор қилинди.

"Совға"нинг вақтли ўлими ҳақида Франция Мудофаа вазирлигининг мажлисида билдирилгандан сўнг, Мали расмийлари унинг ўрнига "каттароқ ва чиройлироқ" туя қайтаришга ваъда қилишди.

"Биз содир бўлган воқеадан жуда уятдамиз. Янги туя албатта Парижга етказилади", дейилади расмий мурожаатда.

Айни пайтда Франция Мудофаа вазирлиги Малидан ўзининг қўшинларини олиб чиқишни бошлашини айтган.

Албатта туя учун эмас, зиммадаги вазифа ўз ниҳоясига етган.

Бу мавзуда батафсилроқ