Полиция Бостон гумондорларини аниқлаган

Image caption Федерал қидирув бьюроси икки гумондорнинг бир неча суратларини чоп қилган

Бостон полицияси ҳафта бошида шаҳар марафонида икки портлашни амалга оширган гумондорларнинг этник чечен эканликларини ошкор қилган. Федерал қидирув бьюросидан иқтибос келтираётган хабарларга кўра, улар ака-ука Джохар ва Тамерлан Царнаевлардир.

Бостон полицияси ҳудудда икки гумондорни топиш бўйича аввалроқ йирик қидирув амалиётини бошлаган.

Полиция зобити отиб ўлдирилиши ортидан йирик полиция амалиёти бошланган.

Бостондан 10 чақирим масофада жойлашган Уотертаун шаҳрида машинада қочиб кетаётган бир гумондорнинг ортидан тушган полиция уни отиб ўлдирган.

Иккинчи гумондорнинг Бостон марафонида оқ бейсбол қалпоғини кийиб олган суратлари намойиш қилинган. У Уотертаунда яширинган.

Полиция омон қолган гумондор, 19 ёшли Джохар Царнаев ўта хавфли жиноятчи эканини айтган ва маҳаллий аҳолини уйларидан чиқмасликка ундаган.

Бостон бўйлаб жамоатчилик транспорти тўхтатилган ва барча дўконларга эшикларини ёпиш буюрилган.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Джохар Царнаев Қирғизистонда туғилган ва АҚШга келишидан аввал Доғистонда яшаган.

Унинг Бостон марафонида оқ бейсбол қалпоғини кийиб олган суратлари намойиш қилинган. У Уотертаунда яширинган.

Полициянинг билдиришича, икки эркак пайшанба оқшомида Массучетс Технология институти ётоқхонасида полиция зобитини отиб ўлдиришда гумон қилинади.

Улар қурол ўқтаб машинани ўғирлашган ва машина ҳайдовчиси билан бирга ғойиб бўлишган.

Кечроқ улар ҳайдовчини жароҳатсиз озод қилишган.

Икковлон полицияга бомба ва ўқлар отиб, қаршилик кўрсатганлар.

Гувоҳлар бир неча портлашлар овозини эшитганлари ва отишма 10 дақиқача давом этганини билдиришган.

Тарқатилган видеода бир гумондорнинг ерда ётгани ва сўнгра ечинтирилиб, полиция машинаси томон олиб кетилаётгани намоён бўлади.

Полициянинг билдиришича, гумондорлардан бири ўқ еган ва бироз ўтиб жон берган.

Бироқ, видеодаги гумондор ва ҳалок бўлган гумондор бир шахс экани борасида ҳозирча маълумот йўқ.

Машиналар пойгасида полиция зобити ҳам оғир жароҳат олган.

Полиция ҳозирда "иккинчи гумондор"ни қидираётгани ва у "оқ телпаклик шахс" эканини билдирган.

Федерал қидирув бьюроси душанба кунги марафон портлашларига боғлиқликда қидирилаётган икки эркакнинг суратларини чоп қилганлар.

Суратларда гумондорларнинг бири оқ телпак, иккинчиси қора телпакда намоён бўлган.

Бостон полиция комиссари Эд Дейвис Уотертаунда қидирлаётган шахс "террорчи" эканига ишонишини айтган.

Бостон марафонининг финиш чизиғи яқинида портлаган икки бомба уч кишини ўлдирган ва 170дан ортиғини яралаганди.

Бомбалар саккиз ёшли Мартин Ричард, 29 ёшли Кристл Кампбелл ва хитойлик 23 ёшли магистратура талабаси Лу Лингзини нобуд қилган.