Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Каримовнинг инглиз тили борасида кўрсатмаси тадбиқ этилмоқдами?

Президент Ислом Каримов ҳукумат ёшларга инглиз тилини ўргатишга катта эътибор қаратаётганини айтиб, бунинг сабаби инглиз тили интернет тили экани билан тушунтирган.

Ҳафта бошида Тошкентда дипломатлар ва сармоядорлар қаршисида гапирган жаноб Каримов, хусусан, қишлоқ жойларида яшаш ва таълим олиш шароитлари тубдан яхшиланаётганини урғулаган.

Президент фармонига мувофиқ, янги ўқув йилидан бошлаб инглиз тили биринчи синфдан бошлаб ўргатилади.

Бу жаноб Каримовнинг сўнгги ҳафталарда интернетнинг аҳамияти урғуланган иккинчи баёнтидир.

Аввалроқ Тошкент вилоят депутатлари кенгашида нутқ сўзлаган президент интернетга тўсиқ қўйиб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирганди.

Ўзбекистон халқаро матбуот ташкилотларининг интернет душманлари рўйхатида муқим ўрин эгаллаб келаётган давлатлардан бири ҳисобланади.

Би-би-си жаноб Каримовнинг инглиз тили ва интернетнинг аҳамияти ҳақидаги баёноти борасида Бухородаги университет талабаларидан бири билан суҳбатлашди.

Суҳбатдошга кўра, университетларда ҳозирда инглиз тили ўқитувчилари ҳам ўз билимларини чархлашни бошлаганлар. Улар орасида British Council идорасининг инглиз тили бўйича IELTS тест имтиҳонлари ўтказилиши кутилади.

У охирги пайтда университетларда ингиз тили ўқитувчилари сони ошиб кетгани, бироқ мактабларда бу тил ўқитувчилари тақчил эканини айтади.

Шунингдек, талабанинг айтишича, жуда кўп ёшлар интернетдаги ахборотларга тўсиқлар олиб ташланишини хоҳлашади.