АҚШ Сурияни кимёвий қуролдан фойдаланишда гумон қилмоқда

АҚШ Мудофаа вазири Чак Хейгелнинг айтишича, Америка жосуслик хизматлари Сурия ҳукумати кимёвий қуролни ишга солганига ишонадилар.

Америка мудофаа вазири бу ҳақда Бирлашган араб Амирликларига сафари пайти айтган.

Жаноб Хейгел Сурия ҳукумати исёнчиларга қарши зарин газини ишлатган бўлиши мумкин, деган фикрда.

Чак Хейгел сўзларига кўра, зарин гази "кам миқдорда" қўлланган.

Бироқ у газнинг Суриянинг қайси жойида ва қачон ишга солинганини айтмаган.

Оқ Уй огоҳлантиришича, Сурия ҳукумати томонидан кимёвий қуролдан фойдаланиш "қизил чизиқдан ўтиш бўлади".

Бу "қизил чизиқ"дан ўтиш Сурияга ишғолни бошлашга йўл очади.

Бироқ Оқ Уй Сурия ҳукумати кимёвий қуролни ишга солганини тасдиқлайдиган жосуслик маълумотлари йўқлигини айтган.