Бостон портлашлари: Жоҳар Царнаев қамоқхонага ўтказилди

Боши, бўйни, оёғи ва қўлидан яраланган Жоҳар саволларга ёзма жавоб бергани хақида хабарлар чиққанди
Image caption Боши, бўйни, оёғи ва қўлидан яраланган Жоҳар саволларга ёзма жавоб бергани хақида хабарлар чиққанди

Қўшма Штатлар полициясига кўра, Бостон портлашларини амалга оширганликда гумон қилинаётган Жоҳар Царнаев шифохонадан шаҳар ғарбидаги қамоқхонага кўчирилган.

19 ёшли Жоҳар Царнаев бир ҳафта олдин кенг кўламли полиция қидирув амалиётлари чоғи қўлга олинганидан бери шифохонада қолаётганди.

Унинг ўқ тегиши натижасида бўйнидан олган жароҳати ва танасидаги қидирувлар пайти етган шикастлар тузалаётгани айтилади.

Яна бир гумондор Жоҳарнинг акаси Тамерлан Царнаев ўлдирилган.

Бостон марафони якунида юз берган портлашларда 3 киши нобуд бўлган ва 260дан ортиқ инсон яраланган.

Ҳафта бошларида Жоҳар Царнаевга ўлимга олиб келувчи оммавий қирғин қуролларидан фойдаланганликка оид айблов эълон қилинган.

Боши, бўйни, оёғи ва қўлидан яраланган Жоҳар саволларга ёзма жавоб бергани хақида хабарлар чиққанди. У томоғидаги жароҳати туфайли гапиришга қодир бўлмаган.

Бу мавзуда батафсилроқ