Россия ва АҚШ Сурия борасида музокаралар ўтказишади

Image caption Мухбирларга кўра,Путиннинг Сурияга нисбатан мавқеи ўзгармайди

Россия Президенти Владимир Путин Суриядаги инқирозни АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан Москвада муҳокама этади.

Жаноб Керрининг Москвага сафари Исроил томонидан Сурия жанубига икки марта ҳаво ҳужуми уюштирилиши ортидан кечмоқда.

Исроил ўз нишонлари қурол-яроқ омборлари бўлгани ва аслаҳалар Ливандаги жангарилар учун ҳозирланганини маълум қилган.

Россия бу ҳужумларни минтақадаги барқарорликка хавф ўлароқ қоралаб чиққан.

Кремлга кўра, Президент Путин ўз хавотирларини Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуга изҳор этган.

Керри жанобларининг сафаридан олдинроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ғарбни Суриянинг кимёвий қуроллари масаласини сиёсатлаштирмасликка даъват қилган.

Россия халқаро жамоатчилик қараши бу хабарлар билан Сурия масаласига эҳтимолий ҳарбий аралашув учун тайёрланаётганидан хавотир билдирган.

БМТ ўз вакилларидан бири исёнкорлар асабга таъсир этувчи газ қўллаганига доир далиллар бор деган даъвосининг аҳамиятини пасайтиришга уринган.

Image caption Исроил Сурия жанубидаги қурол-яроқ омборларини ҳаво ҳужумига тутган

Сарла Дел Понтэ аввалроқ жабрдийдалар ва шифокорларнинг гувоҳликларига қараганда мухолифат сарин газини қўллаганига доир “ мустаҳкам ва аниқ шубҳалар борлиги, аммо рад этиб бўлмайдиган далиллар ҳамон йўқлигини” айтган эди.

Рангсиз ва ҳидсиз сарин гази оммавий қирғин қуроли саналади ва халқаро қонунчилик билан ишлатиши таъқиқланади.

Вашингтонда эса Оқ Уй воизи Жей Карни кимёвий қуролларнинг ишлатилиши катта эҳтимол билан ҳукумат кучларининг амалига ўхшайди.

Исроил ва АҚШ кимёвий қуроллар ишлатилишини “ўйин қоидаларини ўзгартирувчи амал” деб таърифлашган ва агар бу исботини топса халқаро ҳарбий аралашувга сабаб бўлиши мумкинлиги айтилади.

Мухбирларга кўра, Керри жаноблари Президент Путиннинг Сурия бўйича фикрларини ўзгартириши мушкул.

Би-би-сининг Москвадаги мухбири Стив Розенбергга кўра, Москва Башар Ал Ассаднинг кетиши билан Суриядаги ёмон вазият ўта абгор ҳолга келади ва бўшлиқни исломчилар эгаллаши мумкин.

Бу мавзуда батафсилроқ