АҚШ: Ўн йил олдин ўғирланган уч қиз топилган

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Эсон-омон топилган аёллар йўқолган пайтлари ўспирин қизлар бўлишган. Аманда 16 ёшда, Жина 14 яашар ва Мишель эса 19 ёшга кирган эдилар.

Кутилмаганда қамаб қўйилган уйдан ёрдам сўраб қичқирган Аманданинг овозини қўшни эркак эшитиб қолади.

Бу қизлар қамаб қўйилган уйда яшовчи уч ака-ука ҳибсга олинган. Улар келиб чиқиши жанубий америкалик бўлган 50 ёшдан ошиб қолган эркаклардир.

Полиция бу уйда яна 6 яшар болакайни ҳам топган. Бу бола кимга тегишли экани маълум эмас.

Лекин Аманданинг қариндошлари у тутқунликда қиз фарзандли бўлганини айтишган.

Қизларнинг оилалари уларнинг эсон-омон топилганидан хурсанд бўлишса, 10 йил давомида жигаргўшалари бошидан зтказган азобларни ўйлаб ларзага тушишган.

"Ўтган 10 йил давомида жияним шундоқ яқинимизда тутқунликда сақланаётгани етти ухлаб тушимизга ҳам кирмабди" - дей айтган Жинанинг тоғаси.

Шифокорлар ҳозир аёлларни шифохонда тиббий кўрикдан ўтказишмоқда.

Аманда ва Жина ўспиринлик чоғи йўқолишганида бу воқеа матбуотда кег ёритилганди. Кейинчалик барча уларни ўлганга чиқарганди.

Аммо 19 ёшида бедарак кетган Мишел борасида кўп ёзишмаганди. Полиция эса уни уйидан қочиб кетган, деган хулосага келган.

Узоққа чўзилган тутқунлик

Орадан шунча йиллар ўтиб кетган бўлса-да, мана шу душанба куни Аманда тутқунликдан қочиб чиқишга интилади.

Ака-укалар уйда бўлмаган пайтда Аманда ёрдам сўраб қичқира бошлаган. Унинг овозини қўшни эркак эшитиб қолади.

Image caption Ака-укалар қизларни ўғирлаб, ўн йил давомида мана шу уйда тутқунликда тутишган

"Бечора қиз жон-жаҳди билан ташқарига чиқиш учун ёрдам сўрарди" - дейди Чарльз исмли бу қўшни - "Бордим-да, эшикни ичкаридан очиб, ташқарига чиқсанг бўлмайдими, деб айтдим. У эса эшик ташқаридан қулфланганини билдирди".

Чарльз шунда эшикни тепиб, қулфни синдириб очади. Ичкаридан эса Аманда ва унинг қизалоғи чиқиб келишади.

Озодликка чиққанидан ўзида йўқ хурсанд Аманда эса ҳадеб: "Менинг Аманда Беррима! Мени ўғирлашганди. 10 йилдан бери топишолмаган! Мана энди озодликдаман!" - такрорлаган.

Аманда ўзини Ариель Кастро исмли эркак ўғирлаганини ва ичкарида яна бошқа аёллар борлигини айтган.

Амандани қутқарган Чарльз эса бу қизларни ўғирлаб, тутқунликда сақлаган ака-укалар билан бирга кабоб пиширганини, уларнигн бунақа даҳшатли одамлар эканини билмагани ҳақида айтган.

Аманда охирги маротаба 2003 йили емакхонадан чиқиб, опасига мени олиб кетган, деб қўнғироқ қилган. Ўшандан кейин бедарак кетган. Қизи йўқолганидан уч йил ўтиб, унинг онаси оламдан ўтганди.

Жина эса мактабдан уйга қайтгунича изсиз кетганди.

Бу уч аёлнинг ўтган ўн давомида тутқунликда кечган ҳаёти борасида ҳали кўп маълумотлар аниқ эмас.

Аммо бу хабар ёш қизалоқлар ўғирланиб, узоқ йиллар тутқунликда таҳқирланган бир неча воқеани одамлар ёдига солди.

АҚШ ва Оврўпода ёш ўспирин қизалоқлар мактаб йўлида мажбуран машинага солиб ўғирлаб кетилган ҳолатлар содир бўлган. Ва улар орадан узоқ йиллар ўтиб топилганди. Баъзилари эса тутқунликда болали ҳам бўлишган.