Кобулда худкуш ҳужумчи хорижликлар карвонини нишонга олган

Маҳаллий полиция хабар қилишича, худкуш ҳужумчи хорижликларнинг зирҳли автомобиллари карвонини Афғонистон пойтахти Кобулда нишонга олган.

Портлаш оқибатида камида 15 инсон, улар орасида икки нафар бола ҳам ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида икки АҚШ аскари ва шартнома бўйича ишлаётган тўрт тинч фуқаро борлиги хабар қилинган.

40 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Портлаш маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8 да содир бўлган.

Кобул полицияси раҳбари генерал Саланги айтишича, портловчи моддаларга тўла Toyota Corolla русумидаги автомобилни бошқарган худкуш ҳужумчи Кобул шаҳри шарқидаги Картаи Нов туманида хорижликларнинг икки ҳарбий автомобили олдида портлатган.

Жуда кучли портлаш рўй берган.

Портлаш атрофдаги бир неча бинони вайрон этган.

Туман устида улкан тутун кўтарилган.

Кобулликлар дипломатлар яшайдиган ҳудуд устида тикучарларни кўрганлар, ҳодиса жойига тиббий тез ёрдам машиналари шошилган.

Портлаш жойи ўраб олинган.

Толибонга алоқаси бор "Ҳизби Исломий" гуруҳи портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Афғонистон пойтахтида сўнгги худкушлик ҳужуми шу йил март ойида АҚШ Мудофаа вазири Чак Хейгел Кобулга ташриф буюрган пайтида Мудофаа вазирлиги дарвозасида содир этилган эди.

Ўшанда тўққиз Афғон ҳалок бўлган.

Май ойи Афғонистондаги ISAF кучлари учун ҳалокатли бўлган.

Турли ҳодисаларда камида 15 чет эллик ҳалок бўлган.