Афғонистонда илк ўзбек тилидаги узлуксиз ТВ фаолият бошлади

Шимолий Афғонистоннинг Шибирғон шаҳрида мамлакатдаги илк ўзбек тилидаги 24 соат узлуксиз фаолият юритувчи телевидение ўз дастурларини эфирга узатишни бошлади.

"Ботир ТВ" деб номланган телевидениега молиявий қўллов таниқли ўзбек генерали "Жумбеши миллий" партиясининг раҳбари Абдурашид Дўстим тарафидан таъминланади.

Кобулдан ўз дастурларини дари тилида ўзатувчи "Ойна" телевидиеси ҳам Абдурашид Дўстумга тегишлидир.

Янги ташкил этилган "Ботир ТВ" га раҳбар этиб Афғон Парламенти аъзоларидан Иноятулло Фараҳманд тайинланган.

Унинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, янги телеканланинг мақсади Афғонистонда яшовчи тукрийзабон халқларга хизмат қилишдир.

Лекин ҳозирча туркий тилларда замонавий шаклда хабар ва дастурларни таёрлаш учун профессионал журналистлар у қадар етрали эмас.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди