Хитойлик Миср эҳромидаги ёдгорликка чизган боласи учун кечирим сўради

Image caption Хитойлик ўсмир эҳромдаги ёдгорликка" Бу ерда Динг Жинхао" бўлди деб ёзиб қолдиради.

Интернет фойдаланувчилари орасида Миср эҳромидаги қадимий ёдгорликка шикаст етказган боланинг ҳаракати турли фикрларга сабаб бўлган.

Хитойлик ўсмир Мисрга қилган саёҳатида эҳромдаги ёдгорликка "Бу ерда Динг Жинхао" бўлди деб ёзиб қолдиради.

Жума куни бир блоггер Луксордаги эҳромдан олинган суратни интернетга жойлаштириб қўяди.

Луксорда улкан эҳромлар мажмуаси бўлиб, унинг ёши қариийб 3500 йил, деб баҳоланади.

Интернетда қизиб кетган мунозаралар давомида ўсмирнинг туғилган санаси ва ўқийдиган мактаби ҳам аниқланиб эълон этилган.

Натижада ўсмирнинг ўта-онаси ўғлининг ушбу қилиғи учун кечирим сўрашига тўғри келди.

Бутун мамлакатга "машҳур" бўлиб кетган боланинг онаси маҳаллий газетга интервью бериб, фарзандининг ҳаракатининг қаттиқ афсусдалигини билдирган.

"Катта босим"

"Биз Миср халқидан ва одамлардан бу ҳолат учун узр сўраймиз", деб айтган Дингнинг онаси газет орқали.

Унинг айтишича, ўрта мактабда ўқийдиган ўғли ёдгорликка чизган пайти кичик бўлган ва қилаётган ишини тушунмаган.

Динг Жинхаонинг отаси ҳам "Бу ўғли учун жуда катта босим" бўлганини айтган.

Боланинг ҳаракати орқасидан ҳатто у ўқийдиган мактаб сайтига ҳам ҳужум қилинган.

Кейинги пайтларда хитойлик интернет фойдаланувчилари орасида ўзлари нотўғри деб билган хабарларни берган сайт ва блогларга ҳужум қилиш ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда.

Мамлакат расмийлари хитойлик сайёҳларнинг "маданиятсиз ҳаракатлари" мамлакат имижига қаттиқ таъсир кўрсатишини айтишган.

Хитой иқтисодининг ривожланиши билан хитойлик сайёҳларнинг дунё бўйлаб саёҳатлари ҳам ошиб бормоқда.

Бироқ уларнинг чет элларда ўзини тутиши ватандошларни баъзида ғазаблантиради.

Хитойда оилани режалаштириш сиёсати орқасида аксарият оилаларда битта фарзанд улғайиши мамлакатда улкан сондаги "талтайган авлод"ни пайдо қилгани айтилади.

Хитой ҳукумати олдинроқ сайёҳларнинг жамоат жойларида ўзини тутиши борасида танқидий фикрлар билдирган эди.

Хитой сайёҳлари ўтган йили хорижга чиқиш учун 102 миллиард доллар сарфлашган. Бутун жаҳон сайёҳлик ташкилоти ва БМТнинг билдиришича, Хитой айни пайтда саёҳатга энг кўп пул сарфлаётган мамлакат ҳисобланади.