"Путин-Медведев жуфтлиги" бошқа мавжуд эмасми?

Image caption "Медведевда муаммоларни ҳал қилишда сиёсий ирода етишмаяпти, аслида у кутилмаяпти ҳам", деб ёзди Россия нашрларидан бири.

Россия матбуотида иқтисодий айблар билан қамалганларга амнистия берилиши масаласи қизғин муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, "Путин ва Медведев жуфтлиги"нинг аввалгидай мустаҳкам эмаслигига яна эътибор қаратилди.

"Новая газета"нинг ёзишича, Путин кутилганидек амнистия лойиҳасини "қайта ишлаш"га юбораркан, бизнес вакилларига бу масалани аввалом бор Бош Прокуратура билан муҳокама қилишни таклиф қилди.

"Путин коллективи" сиёсий тизим сифатида ўзининг аҳамияти борлигини кўрсатолмади, бир фикр беролмади.

"Яъни қуёнлар бўрилар барибир бош эканлигини тушунишлари керак",- деб ёзади "Новая газета".

"Бизнинг кўз олдимизда 2011 йил сценарийси такрорланди. Худди шундай иқтисодий амнистия ИНСОР томонидан тузилиб, Давлат Думаси даражасида муҳокамага қўйилган, лекин амалга оширишда сиёсий ирода барибир етишмаганди",- деб эслатади рўзнома.

"Ўша пайтда иқтисод бугунги каби абгор ҳолатда эмас эди, лекин Медведевда сиёсий ирода етишмади, аслида у кутилмаган ҳам эди. Путин- бу бошқа масала. У албатта таваккал қила оларди, лекин табиийки хоҳламади", дея таъкидлайди Россия нашри.

Image caption "Медведев Путиннинг тажанглашиб бораётганини албатта сезяпти, лекин буни қандай қилиб ҳал қилиш ёки енгишни билмаяпти"

"Барибир ҳамма истеъфога чиқарилади"

Дмитрий Медведев ишонишича, ҳукумат истеъфоси эртами-кеч барибир амалга ошади ва бунинг учун сабаб ҳам топилади.

Россия Бош вазири "Болотний иши" бўйича текширувларда ҳеч бир чалкашликлар йўқлигини НТВда бош вазирнинг бир куни ҳақида суратга олинган "Центральное телевидение" кўрсатувига гапириб беради.

Медведев ҳукуматининг иш бошлаганига яқинда бир йил тўлади. Бошловчи Вадим Такменевнинг "Коммерсант"га айтишича, кадр ортида кўп гаплар қолган. Жумладан, Медведев вице-президент Владислав Сурковнинг истеъфосини "мустақил қарор бўлгани"ни урғулаган.

Бошловчининг "Путин-Медведев жуфтлиги йўқолдими?"- деган саволига бош вазир "Медведев ва Путин орасидаги дўстона муносабатлар сақланиб қолиши" билан жавоб қайтарган.

Шунингдек, у Владимир Путинсиз 1999 йил Петербургдан Москвага келмаслиги кўпроқ ҳақиқат эканлигини таъкидлаган.

Ҳукуматнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақида гапираркан, жаноб Медведев "шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламаслиги" га қўшилади.

"Болалар, хавотир олманг, ишлайверинг, чунки барибир эртами-кеч ҳамма истеъфога чиқарилади. Сиз жуда кўп фойдали иш қилишингиз мумкин",- дейди жаноб Медведьев ўзининг гуруҳидагиларга.

"Истеъфо барибир юз беради. Фақат қачон деган савол бор", ёзади "Коммерсант" ҳам ва бош вазирнинг "Баҳоналар ҳар доим етарлича топилади, чунки биз янги даврда яшаяпмиз", деган гапларини келтиради.

"Мансабдан кетишига инсон унга тайинлангунича тайёрланиши лозим", - ишонади жаноб Медведьев.

"Конституция бўйича ҳукуматнинг алмашинуви албатта аниқ, энг камида бу президентлик сайловларидан кейин", дея давом этади сиёсатшунос Борис Макаренко.

"Медведев айтиши мумкин эди, истеъфо ҳақида урчиб бораётган миш-мишлар ҳукуматнинг етарли даражада ишлашига тўсқинлик қилмоқда", деб.- Лекин у ўзининг бу фикрини ҳам айтишни лозим топмади".

"Медведев Путиннинг тажанглашиб бораётганини албатта сезяпти, лекин буни қандай қилиб ҳал қилиш ёки енгишни билмаяпти",- дейди бошқа сиёсатчи Константин Калачев.

Балки бош вазир ҳукуматнинг баъзи аъзоларини қурбон қилиб, ўз лавозимини сақлаб қолишга умид қилаётгандир, чунки халқ орасида Медведевнинг рейтинги оз бўлсада бор ва "Путин-Медведев жуфтлиги" тобора реалликдан узоқлашаётган бўлсада, бу борада халқнинг хотираси ҳозирча мавжуд.

Бу мавзуда батафсилроқ