Толибон айғоқчиликда айбланган икки болани қатл этди

Image caption Қандаҳор Афғонистоннинг энг нотинч минтақаларидан ҳисобланади

Толибон жосуслик қилгани учун икки боланинг бошларини таналаридан жудо қилган.

Бу хабарни Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилояти ҳокимининг сўзчиси Би-би-си билан суҳбатда маълум қилган.

Қатл этилганлардан бирининг ўн яшар болакай бўлгани айтилади.

Болакай Қандаҳор вилоятининг Зорий туманида полициядан озиқ-овқат ёрдами олгани хабар қилинган.

Қандаҳор ҳокими болаларнинг қатл этилишини Исломга зид, вахший амал, дея қоралаган.

Толибон сўзчиси қатл амалига уларнинг алоқаси йўқлигини айтган.

Боши танасидан жудо этилган болалардан иккинчисининг 16 ёшда бўлгани хабар қилинади.

Ўтган йили Толибон мамлакат жануби ва шарқида икки болакайнинг қатл этишда айбланган эди.

Бу мавзуда батафсилроқ