Покистон портлаш қурбонларига мотам тутмоқда

Image caption 14 талаба қиз воқеа жойида нобуд бўлган.

Покистоннинг Кветта шаҳрида шанба кунги фожеаларда ҳалок бўлган 25 киши хотирасига мотам куни деб эълон қилинган.

Маҳаллий университет талабалари кетаётган автобус портлатилиши натижасида 14 талаба қиз воқеа жойида нобуд бўлган, 22 таси жароҳатланганди.

Хабарларда айтилишича, автобус портлашидан сўнг жангарилар ярадорлар олиб кетилган касалхонага етиб борганлар.

Ҳудкуш ҳужумчи бино ичида ўзини портлатган, беш қуролланган шахс касалхонадагиларга қараб ўт оча бошлаган.

Натижада ҳамширалар, қўриқчилар ва Кветта фуқаро комиссари Абдул Мансур Какар дохил 11 киши қурбон бўлган.

Иккала ҳужумга ҳам масъулиятни Покистонда 2002 йилда тақиқланган "Лашкари Жангвий" сунний қуролли гуруҳи ўз зиммасига олганини билдирди.

Жангариларга кўра, бу ҳаракат махсус кучларнинг ўзларига қарши яқинда ўтказган ҳужуми учун қасос бўлиб, амалиёт давомида гўёки бегуноҳ аёллар ва болалар ҳам ўлдирилган.

Покистон полицияси шанба куни жангарилар кириб олган касалхонани қамал қилиб, бир жангарини ушлашга муваффақ бўлган.

Ўзаро отишмада тўрт полициячи ва тўрт жангари ўлдирилган.

Бу мавзуда батафсилроқ