Хитойлик фазогирлари Ерга қайтишди

Хитойдан учирилган "Shenzhou-10" фазо кемаси 15 кунлик парвоздан сўнг Ерга қўндирилди.

Ушбу парвоз Хитой тарихида фазони ўрганиш учун амалга оширилган энг узоқ парвоз, дея айтилмоқда.

Фазо кемаларини учириш Хитойда 10 йил аввал бошланган ва "Shenzhou-10" фазога учирилган бешинчи кемадир.

Кеманинг соғ-омон қўндирилгани хабар қилинганидан сўнг парвозни бошқариш марказидаги ходимлар қарсаклар билан ўз хушнудликларини изҳор қилишган.

Кемадан биринчи бўлиб кема сардори Ни Ҳейшенг чиқиб келди, ундан сўнг янга икки фазогир.

Ни Ҳейшенг хитойлик фазогирлар орасида фазода энг кўп вақт ўтгазганларидандир.

Бу галги парвозда аёл фазогир Ванг Япинг ҳам иштирок этган. Бу хитойлик аёл фазогирнинг иккинчи маротаба фазога учирилишидир.

Хитой фазога доимий станция олиб чиқиш режалари ҳам борлигини маълум қилган.