Россия: тикучар ерга қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлди

Image caption Ми-8 Россиянинг Сибир минтақасида кенг қўлланилади

Россия расмийларига кўра, Сибир минтақасида нақлиёт тикучари ҳалокатга учраган.

Натижада 19 инсон ҳалок бўлгани хабар қилинади.

Ми-8 русумли нақлиёт тикучари Ёқутистоннинг Депутатский қишлоғидан 66 километр узоқликда ерга қулаган.

Нақлиёт тикучари ичида 3 учувчидан ташқари яна 25 йўловчи бўлган, дея хабар беради Москвадаги Авиация Қўмитаси.

Ҳалокат юзасидан тергов иши очилган.

Тикучарлар Сибирнинг узоқ минтақаларида асосий нақлиёт воситаси ҳисобланади.

Авиация Қўмитасига кўра, ҳалокатга учраган тикучар Якутск шаҳрида жойлашган Polar Airlines ширкатига тегишли бўлган.