Қоҳирада янги намойишлар тўлқини

Image caption Миср армияси назорат ўрнатиш ҳаракатида

Миср армияси қўмондони генерал Абдел Фаттаҳ Ал Сиси телевизион мурожаатини бошлаган.

У Миср конституцияси янги сайловларга қадар амалда бўлмаслигини айтган.

Айни вақтда, Миср армияси Қоҳирадаги муҳим минтақаларга жойлаштирилмоқда.

Аввалроқ, Миср ҳарбийлари Президент Мурсийга сиёсий инқирозни ечиш учун 48 соатлик муҳлат берган эди.

Ўн минглаб Президент Мурсий тарафдорлари ва унга қарши бўлган намойишчилар пойтахтнинг кўчалари ва хиёбонларига йиғилишган.

Мухолифат лидерларидан бири Муҳаммад Ал Барадей ва диний уламолар баёнот беришлари кутилмоқда.

Армия томонидан қўйилган ултиматум тугамасидан аввал Мурсий жаноблари истеъфо бериш ҳақидаги чақириқларни рад этган эди.

Президент тарафдорлари ва ёрдамчилари ижтимоий тармоқларда ҳарбий тўнтариш даъволарини қилишган, аммо бу даъволарни тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Айрим тасдиқланмаган хабарларга кўра, Миср мулозимлари Мусрий жаноблари ва Мусулмон Биродарларининг юқори лавозимли раҳбарларига мамлакатдан ташқарига чиқишни таъқиқлаб қўйишган.