Дубайда вазн ташлаган одамларга олтин совға қилинади

Image caption Форс кўрфази мамлакатларида семизликнинг ортиб боришига "фаст-фуд" маҳсулотларининг машҳурлиги ва "ўтроқ" ҳаёт тарзи сабаб бўлаётгани айтилади.

Дубай ҳукумати соғлом турмуш тарзи лойиҳаси доирасида шаҳарликларга кетказилган ҳар бир ортиқча вазн учун олтин беришга қарор қилган.

Лойиҳада барча хоҳловчилар иштирок қилиши мумкин.

Семизликни йўқотиш лойиҳаси 30 кун- мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи давомида ўтказилади.

Қатнашчилар ҳар бир кило учун бир грамми 45 долларга тенг олтинлик бўлишади.

Шу билан бирга, қатнашувчилар совға олиш учун камида икки кило вазн йўқотишлари лозимдир.

Лойиҳада ҳаммадан кўп озишга ҳаракат қилган уч иштирокчи қиймати 5,4 минг долларлик танга учун беллашишади.

Image caption Қатнашчилар ҳар бир кило учун бир грамми 45 долларга тенг олтинлик бўлишади.

"Сенинг вазнинг тиллода" ҳаракатининг бошлангани ҳақида Дубай маъмурияти бошлиғи Ҳуссайн Носир Лута эълон қилган.

"Рамазон- бундай фойдали амаллар учун энг қулай фурсат. У бизга вазнимиз камайиши билан ҳис қиладиган соғлиқнинг фойдаси ҳақида эслатади ва янги ҳаёт тарзи бошлаш учун жиддий қадамлар қўйишга ундайди",- деб айтган шаҳар мулозими.

Форс кўрфазидаги кўп мамлакатларда семизликнинг муаммога айланаётгани "фаст-фуд"-тез пишар овқатларни кўп истеъмол қилиш ва жисмоний ҳаракатнинг камгилигидир.

"Сенинг вазнинг тиллода" лойиҳасининг ҳомийлари Дубайнинг Gold and Jewellery Group нотижорий ташкилоти ва кенг тармоқли Дубай товар- хом-ашё биржасидир.

"Биз жамиятнинг турли қатлам вакилларини бу ажойиб ташаббусда иштирок этишга чақирамиз ва умид қиламизки, идорамиз томонидан ажратилган 100 минг дирхам (27,2 минг доллар)га тенг тангалар бунга муносиб рағбат беради",- дейди лойиҳа ҳомийларидан Аҳмад бин Салим.

Рўйхатга олинадиган қатнашчиларга соғлиққа зарар қилмай озиш усуллари ҳақида маслаҳатлар берилади.

16 август куни Дубайда ҳақиқий озганлар учун байрам бўлиши ваъда қилинмоқда.