Туркистон Исломий партияси аёлларни ўз сафига ёлламоқдами?

Британияда чоп этилаётган The Sunday Times рўзномаси ва Интернет нашри The Long War Journal билан биргаликда Туркистон Исломий партияси гуёки аёлларни ўз сафига ёллаётгани борасида видео чиқарган.

Бир дақиқалик видеода бошидан оёғигача ўралган аёллар, деб ишонилган бир гуруҳ турли қурол яроғлардан фойдаланаётганлари намоён этилган.

Уларнинг ўқув машқларини бир эркак бошқараётгани кўрилмоқда.

Машқ ўташ жамлоғининг жойи маълум бўлмаса ҳам, видео Покистоннинг Толибон назорат қилаётган қавмлар ҳудудида олинганига ишонилади.

Кузатувчиларнинг айтишларича, жангари гуруҳлар ушбу ҳудудни машқ ўтказиш учун жамлоғларни ташкил қилишган.

Минтақани яқиндан кузатаётган пешоварлик таҳлилчи Раҳимулло Юсуфзайнинг айтишича, видеонинг асил бўлганига асос бор.

Раҳимулло Юсуфзай: Видео Туркистон исломий партиясиининг "Ислом Овози" деган аудио тармоғидан чиқарилган ва уларнинг ҳаракатларидан биламизки, бу видео хорижий ахборот воситаларига берилган. Назаримда бу видео ҳақиқийга ўхшайди. Чунки ўтмишда ҳам бу гуруҳ ёш ўсмирларни ўз сафларига ёллаши учун ўқув машқларидан ўтаётганлари борасида ҳам видеолар чиқарган, шунинг учун мен ўйлайманки, бу видео ҳам асил бўлиши мумкин.

Би-би-си: Лекин бу видеони нашр этиши билан Исломий Туркистон партияси жуда кучли тарғиботни ишга солмоқда, яъни хатто аёллар жанг қилишларига тайёр деб. Уларнинг оилалари ва турмуш ўртоқлари қаерда ва бу аёллар ким ўзи?

Раҳимулло Юсуфзай: Бу аёллар борасида қўлимизда аниқ маълумотлар йўқ, лекин тахминларимизга кўра, бошида Афғонистонда ва кейинчалик Покистоннинг қавмлар ҳудудида ўрнашиб олган Ўзбек ва бошқа Марказий Осиё жангарилари ўз оилалари билан туришганди. Баъзилар маҳаллий аёлларга уйланган бўлиб, фарзандли бўлишган. Уларнинг аёллари ҳижобда ва ўз юзларини очишмайди. Уларнинг эркаклари шунча йиллар курашиб келаётганларига гувоҳ бўлган бу аёллар, болалар ҳам радикаллашиб кетишлари мумкин. Бироқ айнан видеода намоён бўлган аёллар кимлигини биз билмаймиз. Видеода бир гуруҳ аёллар эркак тренери рахбарлигида ўқув машқларидан ўтишяпти. Ҳамда орқада Исломий туркистон партиясининг мовий рангдаги байроқи хилрираб туришини кўришимиз мумкин. Баъзи манбаларга кўра, бу партия Ал- Қоидага алоқаси бор.

Би-би-си: Ўтмишда бу партия ёки Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг аёлларни ёллашга оид ҳолатлар бўлганми?

Раҳимулло Юсуфзай: ундай холатлар яъни аеллар худқушчи хужумчилар еда жангларга таерлаш учун аскарлар сифатида елланиши борасида хеч нарса маълум эмас аелларнинг иштирогида содир бўлган ҳужумлар рўй беришини кутишимиз мумкин . Бундай холатлар хали бери рўй бермаган, деб ишонаман. Бироқ биз Афғонистон ва Покистонда худкушчи аёллар портлашларга қўл урганлари борасида эшитганмиз, лекин улар маҳаллий халқ орасидан бўлганлар, яъни араб ёки марказий осиёлик бўлишмаган.

Би-би-си: Аеллар учун халқ орасига бориш нисбатан осонроқ бўлгани учун Бу каби жангари гурухлар тактикасини ўзгартиришяпти деб айтсак бўладими?

Раҳимулло Юсуфзай: Тўғри , аёллар эркак киролмаган жойларга осонгина боришлари мумкин. Бундан кейин, улар бурқа ёда хижобда бўлганлари сабаб уларни синчковлик билан текшириш қийин бўлади. Бошқа томондан, Туркистон исломий партияси ёда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига аъзо бўлган эркакларинг сони хам анчайин қисқарган. Покистоннинг қавмлар худудида ва Афғонситонда Уларнинг бари бор йўғи бир неча юзни ташкил қилади. Шунинг учун марказий осиелик жангариларнинг тасири унча катта деб айтолмайман.

Би-би-си: Аёлларни фаол ёлланиши ва харбий машқлардан ўтказилишига Чеченистондаги воқеалар ўз тасирини қилган деб айтоламизми, чунки Москва шахарларда ҳам чечен аеллари интихорий ҳужумларда иштирок этишган.

Раҳимулло Юсуфзай: Бу ҳам тўғри, чунки нафақат бундай ҳаракатлар бир биридан илҳомланиб, содир бўлади. Масалан бир неча йил муқаддам, минтақада интиҳорий ҳужумлар унчалик тарқалгани йўқ эди, хозирда эса Афғонистон билан Поикстонда биз деярли ҳар куни интиҳорий ҳужумларга гувох бўлаяпмиз. Бундай холатларга нафақат Чечен жангарилари таъсир қилган, балки Суриядаги воқеалар ҳам уларни илҳомлантиради. Булар ҳаммаси бир бирига боғлиқ бўлиб, бир бирига тасир қилади.