Афғонистонда кучли сув тошқинлари рўй берди

Image caption Аҳолининг пасхалардан қурилган уйлари сув остида қолиб кетган.

Кейинги кунларда ёққан тинимсиз ёмғир Афғонистонда сув тошқинларини келтириб чиқарган.

Табиий офат натижасида 20 дан ортиқ инсон ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда, уларнинг олтитаси ёш болалардир.

Жабрланганлар сони жуда кўп бўлиши мумкин. Уларнинг баъзилари Ийд ал-Фитр байрамини нишонлаш учун қариндошлариникига келган бўлганлар.

Пахсалардан қурилган кўплаб уйлар вайрон бўлган.

Масжидлар, уйлар, мактаблар ва экин майдонларига зиён етган.

Сув тошқинларидан энг кўп Шакардара ва Пағмон туманлари зиён чеккан.

Расмийлар мамлакат қишлоқ хўжалигига ҳам катта зарар етказилганини айтишган.

Бундан олдин ҳам Кобулдан шарқдаги Суруби туманида табиий офат 60 инсоннинг умрига зомин бўлган.

Январ ойида Кобул дарёси қирғоғидан чиқиб юзлаб уйлар, жумладан бадавлат кишилар-депутат ва вазирларнинг ҳашаматли саройларини ҳам сув остига олган эди.

Сўнгги табиий офат Афғонистонда, худди минтақада бўлгани каби, бу яқин ўн йилликларда кузатилмаган жазирама иссиқ манзарасида кузатилмоқда.

Жумладан, ўтган ҳафта мамлакатнинг қатор шарқий ва жанубий-шарқий вилоятларида юз берган сув тошқинлари ўнлаб инсонларнинг умрига зомин бўлган, юзлаб гектар экин майдонларини вайрон қилган ва юзлаб инсонларни бошпанасиз қолдирганди.

Баҳор ва куз ойлари минтақада кўпинча кучли сув тошқинлари билан кечади. Шундоқ ҳам қашшоқ мамлакат аҳолиси табиий офатлар натижасида янада азият чекади.

Бу мавзуда батафсилроқ