Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Қизинг футбол ўйнашнинг ўрнига овқат қилишни ўргансин'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Онасининг дугоналари футболчи бўлишини хушламаган афғонистонлик Надия Надим Дания миллий терма жамоаси сафида сўнгги Оврўпо биринчилигида ўзини кўрсатиб, халқаро оммавий-ахборот воситаларининг диққат-марказига тушди.

Надия нуфузли беллашув чоғида Дания рақиблари дарвозасини икки бор нишонга олишга муваффақ бўлди.

Отаси 2000-чи йилда қазо қиларкан, 12 ёшда бўлган Надия онаси ва тўрт синглиси билан Афғонистонни ташлаб, Данияга кетишади.

Унинг айтишича, футболга илк қадамини Даниядаги муҳожирлар жамлоғи яқинида жойлашган стадиондан бошлайди ва секин-аста Денмарк аёллар терма жамоасига йўл топади.

Надия вақти келиб Афғонистонда қизлар футбол мактабини ҳам очмоқчи.

Би-би-си Форс Хизмати Оврўпо биринчилиги ортидан Надияни суҳбатга чорлаб, ундан Кобулдан Данияга қилган сафари ва нуфузли халқаро футбол турнирларидан олган таассуротлари ҳақида сўраган.