Миср инқирози: Мусулмон Биродарлари янги намойишларини бошлади

Миср пойтахти Қоҳирада четлатилган президент Муҳаммад Мурсининг минглаб тарафдорлари жума намози ортидан яна кўчаларга чиқишган.

Улар армия ва хавфсизлик кучларига қарши шиорларни айтиб, ҳайқиришмоқда.

Чоршанба куни Мусулмон Биродарлари тарафдорлари тўпланган жамлоқлари тозаланиши ортидан 638 инсон нобуд бўлган.

Бугунни намойишчилар "ғазаб куни" деб аташган ва икки кун олдинги қонли амалиётларга ғазаб изҳор қилишга чақиришган.

Сўнгги хабарларда намойишчилар тўхтаган Рамзес майдони хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олингани айтилади.

Мисрнинг муваққат ҳукумати полицияга намойишчиларга қарши жанговар қурол ишлатишга рухсат берган. Намойишлар бошланганидан бери ўтган вақт ичида аллақачон ўқотар қуроллар ишга солингани хабар қилинади.

Қоҳирада фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Би-би-си мухбири шаҳарда вазият таранг эканини айтмоқда.