Минглаб қочқинлар Суриядан Ироқ Курдистонига сизиб кирмоқда

Image caption Суриядан минглаб қочқинлар Ироқ Курдистонига сизиб кирмоқда

БМТнинг қочқинлар бўйича агентлигининг билдиришича Суриядан минглаб қочқинлар Ироқ Курдистонига сизиб кирмоқда.

Шанба кунининг ўзида 10 мингга яқин қочқин Пешкабур чегара нуқтасини кесиб ўтишган. Пайшанба кунидан бери Ироқ Курдистонига ўтган қочқинлар сони 20 мингдан ошган.

БМТнинг билдиришича қочқинлар оқимининг аниқ сабаблари ноаёндир.

Якшанба куни БМТнинг кимё мутахассислари Дамашққа анча кечиктирилган текширувлар учун етиб келишган.

Икки ҳафта давомида бу гуруҳ учта мавзени текшириб чиқиши керак.

Булар орасида мамлакат шимолида жойлашган Хон ал-Ассал шаҳри хам бор. Бу шаҳарда кимёвий қурол қўлланганлиги ҳақида шубҳалар мавжуд.

Қочқинлар масаласида эса Save the Children ташкилоти буларнинг ярми болалар эканлигини таъкидлаган.