Хитойнинг юзи шувут сиёсатчиси "Пора олмаганман" деган

Image caption Хитой Коммунистик партиясининг Чўнғкинг вилояти собиқ раҳбари Бо Шилай Жинонда юз бераётган маҳкама жараёнида пора олиш айбловларидан бирини четга қоқди.

Хитой Коммунистик партиясининг Чўнғкинг вилояти собиқ раҳбари Бо Шилай Жинонда юз бераётган маҳкама жараёнида пора олиш айбловларидан бирини четга қоқди.

Айбловчи унинг икки бизнесмендан пора олган деган айбловни илгари сурган эди.

Порахўрликдан ташқари Бо Шилай мавқеини суистеъмол қилишда ҳам айбланмоқда.

Кейинги айблов унинг рафиқаси Гу Кайлайнинг Британ ишбилармони Нил Хейвудни ўлдириш айбига боғлиқдир деб билдирган маҳкама.

Бо жаноблари устидан ўтаётган маҳкама Хитойда сўнгги йилларда юз берган энг юқори сиёсий аҳамиятга эга жараёндир.

Бундан икки йил муқаддам 64 яшар Бо Шилай Хитой Коммунистик партиясининг раҳбар кучи - етти аъзодан иборат Политбюросининг бошқарув қумитасига номзод сифатида кўрилган эди.

Бироқ 2012 йилнинг феврал ойида Британ ишбилармони Нил Хейвуднинг қотиллик қурбони бўлиши Бо Шилай хаётини ағдар-тўнтар қилиб юборди.

Унинг хотини Гу Кайлай бу ишда асосий айбдорга айланиб қамалган эди.

Бо Шилайнинг ўзига ҳам бир қанча айблар қўйилган ва кўпларнинг фикрича у ҳам қамоққа маҳкум этилади.

Унинг юқори сиёсат мақомларидан қулаши Хитой бошқарувидаги энг кўзга ташланган ҳодисалардан бирига айланди.