Бирмада буддойи оломон мусулмонларнинг уйларига ўт қўйган

Image caption Мусулмонларга талуқли уй ва дўконлар кули кўкка совурилди.

Олинаётган хабарларга кўра, Бирма шимоли-ғарбидаги Канбалу шаҳрида буддойиларнинг оломони бир неча дўконлар ва уйларга ўт қўйганлар.

Оломонни бир мусулмон эркак буддойи аёлни жинсий зўрлагани ҳақидаги хабар ғазаблантирган, дея хабар қилинмоқда.

ВВС мухбири Жонатан Хеднинг хабар беришича, вилоятнинг кичик шаҳарчасидаги фалокат оломоннинг маҳаллий полиция идораси олдида тўпланиб, буддойи аёлни жинсий зўрлаганликда айбланаётган мусулмон эркакни ўзларига беришни талаб қилишган. Яқинда рўй берган аксил мусулмон ҳодисаларда бўлгани каби полиция оломонни тартибга сола олмагани ёки истамагани оқибатида лаҳзалар ичида мусулмонларга талуқли уй ва дўконлар кули кўкка совурилди.

Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Ҳукумат хавфсизликни таъминлаш учун ҳарбийларни юборгани айтилади.

Лекин бу ҳодиса ҳам Мянмада мусулмонларга қарши кайфият ҳамон ҳукмронлигидан далолат беради. Ҳукумат эса бунга қарши етарли чора кўрмаяпти.

Шу ҳафта бошида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Марказий Мянмадаги вакили автомашинасига Мектила шаҳрида буддойи оломон томонидан ҳужум бўлган.

БМТ вакили март ойида 40 дан ортиқ мусулмонларнинг ўлимига сабаб бўлган зўравонликларни текширишга ҳаракат қилган.

200дан ортиқ ғазабланган тўда элчининг сўзларига кўра, машинасини оёқлари билан тепиб, ҳақоратли сўзларни айтишган.

БМТнинг махсус вакили Томас Охеа Кинтанга кўра, ҳужум душанба куни кеч 10:30 да юз берган.

Image caption Буддойиларнинг зўравонликлари туфайли 13 мингга яқин мусулмон ўз уйини ташлаб чиққан.

Халқаро мулозимга қилинган ҳужум Мянмадаги вазият таранглиги ва ҳукумат олиб бораётган этник сиёсат жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатади.

"Бу ҳужум уюштирилганда мен ўзимни яқинимда турган полиция олдида бутунлай мухофаза қилинмаганимни тушундим. аҳолининг бу оломон олдида қанчалик ожизлигини англадим", деб айтган элчи журналистларга.

БМТ элчиси Мянмага қилган 10 кунлик сафари ҳақида ҳисобот тайёрлаган.

Бирмада буддойи кўпчиликнинг мусулмон озчиликка нисбатан доимий давом этаётган зўравонликларини ўрганган.

Бирмада 49 йиллик ҳарбий бошқарувга 2011 йил мартида чек қўйилган эди.

Бироқ мамлакатда миллатчилик кўринишлари пайдо бўлган. Мекхила шаҳрида 13 мингга яқин мусулмон буддойиларнинг зўравонликлари туфайли уйларини ташлаб чиқишган.

Ҳозиргача уларнинг аксарияти жалоқларда яшаб келишмоқда.

Бу мавзуда батафсилроқ