Афғонистонда ҳукумат лойиҳасида ишлаган 12 киши ўлдириб кетилди

Афғонистон расмийларига кўра, Толибон жангарилари 12 кишини, жумладан, ҳукумат лойиҳаларидан бирида фаолият қилган 6 ишчини ўлдирган.

Миллий Бирдамлик Дастури 6 ходими ғарбий Ҳирот вилояти Гулран улусворлигида якшанба куни кечда номаълум қуроллилар тарафидан ўғирлаб кетилганди.

Қутқариш амалиётлари натижа бермаган, аксинча, бошларидан отилган ишчиларнинг жасадлари топилган.

Толибон айни амал масъулиятини зиммасига олган.

Покистонга давлат сафарини якунлаб қайтган Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай қотилликни қаттиқ қоралаган.

Миллий Бирдамлик Дастури Афғонистон қишлоқларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа бўлиб, ходимлар Гулран туманига айни иш юзасидан боришгани айтилади.

Мамлакат шарқидаги Пактия вилоятида яна 6 ҳайдовчи ўлдириб кетилган.

Маҳаллий расмийлар бу ҳодисада ҳам Толибонни айблашган.

2014 йил НАТО қўшинларини олиб чиқиб кетишга ҳозирланаркан, ҳукумат идоралари ва лойиҳаларида ишловчи одамларга қарши ҳужумлар кўпайган.