Данди шаҳрида янги масжид биноси очилди

Image caption Дандидаги масжид очилишида доктор Ҳусайн Годазгар, Мирзо Ал-Сайёҳ, Абдулраҳмон Ҳаним Алмутавий ва Лорд Елдерлар қатнашишди.

Баҳоси 1,3 миллион фунт бўлган масжид Данди шаҳридаги Ал-Мактум талабалар шаҳарчаси ҳудудида очилган.

Ал-Мактум шаҳардаги биринчи минорали масжид бўлиб, ибодат қилиш учун ҳамма шароитлар яратилган.

Масжид кенг жамоатчилик учун ҳам очиқ бўлади.

Коллеж Ислом ва мусулмонларнинг жамиятдаги турли маданиятлар ва жамоалар билан муносабатини мустаҳкамлаш учун ташкил қилинган.

У Шотландияда Ал-Мактум фонди томонидан 2005 йил барпо этилган.

Коллеж кенгаши раиси жаноб Ал- Мирзо шундай дейди: "Мен масжид қурилиши битганидан хурсандман. Ва мен ишонаманки, у нафақат коллеж ҳудудини тўлдиради, балки Дандида ҳам эътиборли жойга айланади".

"Масжид ҳамма учун ва барчанинг фойдаланиши учун очилди. Биз бу бино шаҳар кўркига ҳусн бериб, мултимаданиятни ривожлантиришга ҳисса қўшади деб ишонамиз".

Коллеж раҳбари вазифасини бажарувчи доктор Ҳусайн Годазгар "Биз албатта мултимаданиятни жуғрофий маънода тақдим этишдан ҳам мамнунмиз. Бизнинг асосий биномиз католик черковига уйғунлашган ва бу мажмуага энди масжидни киритишни ўйлаяпмиз", дейди.

"Мен умид қиламанки, бизнинг туманда турли дин ва эътиқодларга талуқли бинолар кўпайиб бораверади", деб айтади доктор Годазгар.

Янги масжид очилишида иштирок этганлар орасида Бирлашган Араб Амирликларининг Британиядаги элчиси Абдураҳмон Ҳаним Алмутавий ҳам ташриф буюрган.