Берлинда Гитлернинг сўнгги тансоқчиси вафот этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Рохус Миш Сўнгги гувоҳ автобиографик асарида ўзининг Гитлерга хизмат даврини эслаган.

Адольф Гитлернинг ҳаётининг сўнгги пайтларига гувоҳ бўлган тансоқчи Рохуш Миш 96 ёшида вафот этган.

Фашистлар раҳбари штаб-квартирасида беш йил давомида ишлаган Рохуш уни суиқасд олдидан кўрган кам сонли одамлардан биридир.

У Гитлерни "босс" ва "юқори даражадаги бошлиқ" эди, деган.

Рохус Миш Сўнгги гувоҳ автобиографик асарида ўзининг Гитлерга хизмат даврини эслаган.

Миш Иккинчи Жаҳон урушининг сабабчиси бўлган инсон билан яқин алоқада бўлганидан афсусланмаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Рохуш Гитлерни "босс" ва "юқори даражадаги бошлиқ" эди, деган.

1940 йилда у Гитлернинг тансоқчиси қилиб тайинланади.

"Гитлернинг олдига ким келишидан қатъий назар, у Геббелс бўладими, Геринг бўладими, ҳаммаси менинг олдимдан ўтишлари керак эди, ким қўнғироқ қилишидан қатъий назар трубкани мен олар эдим",- деб айтган Миш Рейтер агентлигига.

Гитлер ўлими ҳақида у шундай дейди: "Мен бу воқеага тайёр эдим ва қачондир содир бўлишини билардим.-Ҳамма ёқ жимжит эди. Мен командиримнинг олдига бордим ва "Фюрер ўлди" дедим".

Рохуш Мишнинг ўзи 1938 йилдан бери яшаб келган Берлиндаги уйида инфаркт асоратидан вафот этади.