200 мингдан ортиқ киши Марсга абадий кўчиш истагида

"Марс Бир" лойиҳаси вакилларига кўра, дунё бўйлаб 200 мингдан ортиқ киши Миррихга абадий кўчиб кетишга тайёр экан.

Ташаббус гуруҳи 7 ойлик хатарнок саёҳатга боришга тайёр астронавтлар топилса, Қизил сайёрада доимий база ташкил қилишга умид қилишади.

"Марс Бир" ташкилотчилари, Холландиялик мухандисларнинг айтишларича, лойиҳадан 2023 йилгача Марсга қирққа яқин одамни йўллаш кўзланган.

Аммо, гуруҳга кўра, ҳозиргача 202, 586 киши Марсга бир йўллик чипта сўраб мурожаат қилган.

Саёҳатни молиялаш учун ҳомийлар топиш ва телевидение билан шартномалар тузиш режаланган.

Фазо агентлиги эса, аллақачон Марсда инсонлар колонияси ташкил қилиши мумкин бўлган технология мавжуд эмаслигини эълон қилган.

Бугунгача Қизил сайёрага фақат одамсиз миссиялар уюштирилган. НАСАнинг хабар қилишича, Марсга одам йўллаш учун яна 20 йилча кутиш керак бўлади.

Бу мавзуда батафсилроқ