Лондон ажойиботлари: Британияда 100 дан ошган 190 та ҳайдовчи бор

Image caption 100 ёшдан ошган Пегги Ховелл ҳали ҳам машинани ўзи бошқаради.

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга 70 ёшдан катта британияликлар сони 4 миллиондан ошди, деб хабар беради Британия Қироллик автомобил клуби.

Мамлакатдаги энг кекса ҳайдовчининг ёши 107 дадир.

Қироллик клуби маълумотларига кўра, 100 дан ошган 191 британияликда ҳайдовчилик гувоҳномаси бор.

Машина бошқаришни давом эттиришни хоҳлаган кекса кишилар 70 дан ошгач, ўз соғлиқлари ҳақида маълум қилишлари лозим.

Бунда улар бирор бир имтиҳон топширишлари ёки тиббий тест ўтказиш талаб қилинмайди. Кекса кишилар имкониятларини ўзлари чамалаб, фикр беришлари керак бўлади.

Ҳамма ҳайдовчилар "ўз аҳволини доимий баҳолаб бориши керак", дейди қироллик фонди.

"Баъзи кексаларнинг кўрсатган имкониятлари ҳавас қилса арзигулик, лекин табиийки "ҳа ёки йўқ" танлови орасида қолган киши доим ҳам тўғри қарор беравермайди",- деб айтади фонд раҳбари, профессор Стивен Глэстер.

Фонд маълумотлари бўйича, Британияда 70 ёшдан ошган одамларнинг 4 миллион 18 минг 900 таси ҳайдовчилик гувоҳномасига эга.

Rica хайрия тадқиқот ташкилоти фонд билан ҳамкорликда кекса ҳайдовчиларга маслаҳат берувчи "Бир умрга хавфсиз бошқариш" китобини чиқарган.