Хитойда жарроҳлар янги бурун ўстиришди

Хитойда жарроҳлар беморлардан бирининг пешонасида янги бурун ўстиришган.

22 ёшли Шяолян исмли йигит ўтган йилнинг августида юз берган автомобил ҳалокатида бурнидан қаттиқ жароҳат олган.

Оқибатда бурун йўлларига тушган инфекция тоғайни емириб юборган.

Жарроҳлар уни тузатиш имконини топишмаган.

Шундан сўнг, Фужиан вилоятидаги касалхона шифокорлари янгисини ўстиришга қарор қилишган.

Бунга Шяоляннинг пешонасига қовурғасидан олинган тоғайни бурун шаклида кесиб ўрнатиш ва тери тўқимасини кенгайтириш билан эришилган.

Жарроҳлар янги бурун тўла шаклни олганидан сўнг, уни эскисининг ўрнига жойлаштиришни режалашмоқда.