Пешовардаги черковни портлатганлар ўзбеклардир дейилмоқда

Image caption Пешовардаги черковни портлатганлар ўзбеклардир дейилмоқда

22 сентябрь куни Пешовар шаҳри яқинидаги черковни портлатган икки худкуш жангари Покистон рўзномалари ва хабар агентликларининг айтишларича ўзбек миллатига мансуб бўлишлари мумкин.

Манбаъларнинг билдиришича текширув гуруҳи жарроҳлик амалиятларини бажариб, худкуш ҳужумчиларнинг бош чаноқларини ўрганиб чиққан.

20-25 яшар бўлган бу икки жангари ўзбеклардир деган фараз илгари сурилмоқда.

Уларнинг ДНК текшируви ҳам ҳозирда амалга оширилмоқда.

Маълумки, ўша портлаш оқибатида камида 84 киши ўлдирилган эди.

Портлаш ҳодисаси

Расмийларга кўра, 22 сентябр якшанба кунги ибодатдан чиқиб келаётганлар тўдасида икки ҳужумчи ўзини портлатиб юборган.

Қурбонлар орасида аёл ва ёш болалар бор бўлган.

Покистондаги диний озчиликларга қарши ҳужумларда исломий жангарилар айбланиб келади.

Насронийлар Покистон аҳолисининг 1.6 фоизини ташкил этади.

Портлаш юз берган маҳали одамларга бепул гуруч тарқатишаётган бўлишган.

Черков ичкарисида эса ўша пайтда 500 дан 600 тагача одам бўлган.