Москванинг Бирюлево мавзесида миллатчиларнинг оммавий тартибсизликлари

Image caption Москванинг Бирюлево мавзесида миллатчиларнинг оммавий тартибсизликлари

Москванинг жанубида жойлашган Бирюлево мавзесида миллатчилик руҳидаги оммавий тартибсизликлар натижасида оломон полиция билан тўқнашиб, ҳозирга қадар 380 киши ҳибсга олинган.

Тўқнашувлар оқибатида беш полициячи яраланган.

Бу тартибсизликлар ўтган пайшанба куни 25 яшар Егор Шчербаковнинг рус бўлмаган бир кимса тарафидан ўлдирилиши кетидан юзага келган.

Аввалига футбол фанатлари ва миллатчилардан ташкил топган гуруҳлар Бирюлевода “халқ йиғини” ўтказиш учун тўпланганлар.

Якшанба куни тушдан кейин 600 кишилик оломон гўёки мигрантлар тўпланадиган “Бирюза” савдо марказига ҳужум қилиб, уни ағдар-тўнтар қилишган.

Кейинчалик Бирюлевога полиция ва ОМОН кучлари ташланган.

Бир қанча мигрант бу тўқнашувлар давомида калтакланган.

Бутун Москва полицияси “тревога” бўйича кўтарилган.