Amnesty International: 'Бирюлевода 1200 муҳожирнинг ушланиши ноқонунуий ва камситувчи амал'

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Amnesty International ўз баёнотида Москванинг Бирюлево мавзесидаги тартибсизликлардан сўнг 14 октябр куни 1200 нафар меҳнат муҳожирининг ушланишини "ноқонунуий ва камситувчи амал" дея таърифлади.

"Бирюлевода, айтилишича, Озарбайжонлик бўлган шахснинг қотиликка қўл уруши оқибатида муҳожирларга қарши намойиш ва зўравонликлар бошланиб кетганди", дейилади баёнотда.

"Россия полициясининг бир қотилни излаш жараёнида ёппасига мингдан ортиқ муҳожирни ушлаши ўта камситувчи ва аниқки ноқонунуий амалдир. Шуниси аёнки бу амал асосли қонунуий сабадан кўра, бошқаларга "бир кўрсатиб қўйиш" учун қилинган. Полициянинг бу каби амали жамиятда мавжуд ирқчилик кайфиятларини урчитиб, янада қўзғатади", деди Amnesty International нинг Россия бўйича вакили Денис Кривошеев.

Ташкилотга кўра, ҳибсга олинганларнинг баъзилари ҳозирда қўйиб юборилган, лекин бошқалари ҳануз ҳибс остида ва баъзиларини депортация қилиш хавфи бор.

"Россия расмийлари муҳожирларга нисбатан нафратга асосланган жиноятларга қарши курашиб, мамлакатда ўсиб бораётган ирқчилик муаммосини ҳал қилишлари лозим. Сиёсий мақсадларда ирқчи баёнотлардан фойдаланиш ҳам жамиятга нотўғри тасаввур беради", дейди Денис Кривошеев.

Amnesty International га кўра, Москвада ўзгаларга нисбатан тоқатсизлик шу даражадаки, ўтган ой шаҳар ҳокими учун сайловлар даврида ҳукуматпараст номзод Сергей Собянинг ва унинг рақиби Алексей Навалний иккиси ҳам ўз тарғиботларининг асосий нуқтаси сифатида муҳожирларга қарши сиёсатни танлагандилар.

Бу мавзуда батафсилроқ