Афсонавий Пол Маккартни концерти билан ҳаммани ҳайратга солди

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Лондон марказидаги тарихий Ковент Гарден майдонини айланиб юрган сайёҳлар бирданига кимсан "Битлз" асосчиларидан Пол Маккартни концерт бошлаб юборганини кўриб ҳайрону-лол қолдилар.

Сэр Маккартни аввал ўзининг Twitterдаги саҳифасида Ковент Гарденда қўшиқ ижро этажаги ҳақида эълон қилди.

Шу атрофда айланиб юрганлар бирданига овоз кучайтиргчилардан Good afternoon, Welcome to Covent Garden деган овозни эшитдилар.

Сўнг Пол Маккартни "Биз янги альбомиздан айрим қўшиқларни айтиб берамиз, қулоғингиздан телефонларингизни олинглар", деб қолди.

Бу пайтда майдонда атиги 50 тача одам бўлган.

Сэр Маккартни яқинда чиққан New - Янги деб номланган дискидан ўрин олган қўшиғидан бирини ижро этишни бошлаган.

Бир зумда бу янгилик телефону- Твиттер ва Фейсбук орқали тарқалган, майдонга мусиқа иштиёмандлари йиғила бошлаган.

Би-би-сининг тасвирга олиш гуруҳи ҳам Ковент Гарденга етиб борган, Би-би-си мухбири ушбу кутилмаган маданий тадбир ҳақида воқеа жойининг ўзидан жонли репортаж узатган.

Бундан бир ҳафта олдин 71 ёшли афсонавий Маккартни Нью-Йорк шаҳрида ҳам олдиндан эълон қилмасдан мана шундай концерт бошлаб юборган эди.

Лондон марказида Пол Маккартнининг жонли ижросини томоша қилиш учун бир неча минг киши йиғилган.

Айримлар жаноб Маккартнинг атиги бешта қўшиқ айтганидан кўнгиллари тўлмаганини айтишган.

"Ўзи биз аслида Ковент Гарденни томоша қилиб юрган эдик. Бу биз учун кутилмаган бўлди. Мен бу нарса ўзимнинг кўзимнинг олдида юз берганига ишонмаяпман", деб айтган Парагвайдан Британига томошага келган сайёҳ Флавия.