Британ парламенти аъзоси Темза дарёсидан аёлни қутқарди

Британия парламентининг аъзоси Стефен Гилберт Темза дарёсида чўкаётган аёлни қутқариб қолган.

Жаноб Гилбертнинг айтишича, 22 октябр куни кечқурун Британия парламентининг Темза дарёсига қараган айвонида ташкил қилинган тадбирда иштирок этаётган бўлган.

"Биз бирданига сувда бир жасад оқиб кўраётганини кўриб қолдик. Кейин мен ҳаракатланаётган одамни кўриб қолдим ва айвондан пастга қараб интилдим", деб айтган жаноб Гилберт.

Кейин у қутқариш чамбарини сувга улоқтирган.

Дарёдаги аёл доирага ёпишиб олган, кейин уни сувдан чиқариб олишган.

Британия парламентига қутқарувчилар ва денгиз полицияси етиб келган.

"Айвонда бир неча қутқарув чамбарлари бор. Ўйлайманки, бу биринчи марта содир бўлаётгани йўқ", деб айтган жаноб Гилберт.

Парламент аъзосининг айтишича, дарёда ўлган инсоннинг оқиб кетаётган жасадини кўрдим, деб эсхонаси чиқиб кетган.

Ҳодисадан кейин "бир сўзни иккинчисига улаб гапира олмай қолган"ини айтган.

Ўзининг "қаҳрамонлиги" ортидан дарров Твиттерда эълон қилган:

"Вакиллар Палатаси айвони ёнидан оқиб ўтаётган жасадни кўрганимдан кейинги титроқдан ҳали ҳам ўзимга келганим йўқ. Аёл ҳаракатга келди, мен унга қутқарув чамбарини отдим ва мана ҳозир у қутқарилди. #Result", деб ёзган Стефен Гилберт.

Темза дарёсида қутқарилган аёл шифохонага ётқизилган.

Машҳур Британия парламентининг биноси Темза дарёси бўйида қурилганини бутун дунё билади.

Британия парламентининг Корнуол графлигидаги Авлиё Остел ва Ньюквай сайлов участкасидан сайланган аъзоси.

У Либерал-демократ.