Олмонияда "жинси ноаниқ" инсонлар тан олинади

Image caption Би-би-си мухбири Стефан Евансга кўра, бу қарор Олмониядаги оила ҳуқуқига қандай таъсир кўрсатиши аниқ эмас.

Олмония яқинда иккала жинсга талуқли белгилар билан туғилган чақалоқларни "ўғил ёки қиз" деб рўйхатга олиш мажбурий бўлмаган Оврўподаги биринчи давлат бўлиши мумкин.

Ота-оналар боланинг "туғилган ҳақидаги гувоҳнома"сида "жинси"деб ёзилган қаторни тўлдирмаслик имконияни оладилар. Яъни, шу тариқа жинснинг ноаниқлиги юридик жиҳатдан белгиланади.

Олмон расмийларига кўра, бу чора шунинг учун киритилмоқдаки, ота-оналар фарзандларининг жинси ҳақида дарҳол қарор беришга мажбур бўлмайдилар.

Ўрта ҳисобда 2000 инсондан бири икки жинс белгилари билан туғилади.

Бундан гермафродитларда ҳам эркак ва аёл аъзолари бўлиб, баъзи ҳолларда уларнинг организмидаги турли ҳужайраларда бир вақтда эркак ва аёл хромосомалари учрайди.

Бундай болаларнинг ота-оналари олдида кўпинча танлов туради: улар тезда чақалоқнинг жинсини айтиб, рўйхатдан ўтказишлари керак.

Баъзида чақалоқларнинг жинсини аниқ бир томонга йўналтириш учун ота-оналар жарроҳлик амалиётига рози бўлишади.

Олмониядаги қонун лойиҳаси ушбу муаммони ўрганиш натижасида тайёрланган. Тадқиқотлар кўрсатишича, бундай амалиётлар кучли руҳий муаммоларни келтириб чиқаради.

Жумладан, бир мижозга жинсини аниқлаш амалиёти ўтказилади ва кўп йиллар ўтса ҳам у бу нарсага кўника олмайди. "Мен эркак ҳам, аёл ҳам эмасман. Мен шифокорлар томонидан кўкариш ва чандиқлари бор ямоқ кўрпаман", дейди у.

Айни пайтда Олмония паспортларида жинси М ёки Ғ ҳарфи билан кўрсатилади. Олмония Ички Ишлар вазирлиги маълум қилишича, келажакда улар қаторига Х ҳарфи ҳам киритилади.

Би-би-си мухбири Стефан Евансга кўра, бу қарор Олмониядаги оила ҳуқуқига қандай таъсир кўрсатиши аниқ эмас.