"Русский марш"га саккиз мингдан ортиқ одам йиғилди

Мамлакат Ички Ишлар вазирлиги хабар беришича, Москванинг Люблино туманида "Русский марш"да иштирок этиш учун 8 мингдан ортиқ киши тўпланган.

Би-би-си мухбирига кўра, майдонда намойишчилар бир чақиримга етадиган кўчани тўлдиришган.

"Шу билан бирга улар билан бир сафда туришни хоҳламайдиган бошқа гуруҳ маълум бир масофада колонна бўлиб бормоқда".

Ёмғир ёғаётгани сабабли режалаштирилган митингни қолдиришга қарор қилинди, деб айтади Би-би-си мухбири.

Москва шаҳар ҳокимияти 15 минггача намойишчи қатнашадиган "Русский марш"ни Люблинода ўтказишга розилик берган эди.

Россиядаги миллатчилар амалиёти уларнинг ўзи таъкидлашича, туб аҳолининг энг катта юриши ҳисобланади.

"Русский марш" ҳаракатининг ижтимоий мулоқот тармоқларидаги саҳифалари рус халқини юришга қўшилишга чақириқлар, ҳамда рус бўлмаган аҳоли, хусусан Марказий осиёлик муҳожирлар ва Қофқозлик фуқароларга қарши миллатчи баёнотлар ва шикоятлар билан тўлган.

Миллатчилар кўпроқ кишиларни намойишга чиқишга чақирмоқдалар.

Айни пайтда россиялик инсон ҳақлари фаоллари ҳукуматдан Россиядаги рус бўлмаган аҳоли, хусусан меҳнат муҳожирларини дискриминация қилинишига чек қўйишни сўрамоқда.

Биз Москвадаги ҳамкоримиз Соҳиба Ҳайитбоевадан ушбу юриш тафсилотини сўрадик.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ