Афғонистонда қурилиш лойиҳаси 6 ишчиси жасади топилди

Афғонистон жанубидаги расмийлар хабар беришича, қурилиш лойиҳасида фаолият қилган ишчилардан 6 нафарининг жасади топилган.

Жасадлар Зобул вилоятидаги бир жойга қўллари ва бўйинлари ип билан боғланган ҳолда келтириб ташланган.

Қандаҳор полицияси воизи Аҳмад Дурранийга кўра, қишлоқ одамлари жасадларни якшанба куни топишган.

Айтилишича, ўлдирилганлар полиция қароргоҳлари ва назорат нуқталари барпо этиш ишларида банд бўлган.

Қандаҳор Толибоннинг таянч нуқтаси ҳисобланади.

Айни пайтда Афғонистон шимолида вилоят ҳокими ўринбосари кетаётган автомобиллар карвони худкуш ҳужумчи томонидан нишонга олинган.

Балх вилояти ҳокими мовуни Зоҳир Ваҳдат суиқасд амалидан омон қолган.

Балх вилоят полициясининг хабар қилишича, худкуш ҳужумчи Ваҳдат жаноблари ўтиб-қайтадиган йўлда ўзини портлатган.

Расмийларга кўра, ҳужумда оддий аҳоли вакилларидан бир нечаси нобуд бўлган.

Вилоят полицияси хизмати раҳбари Генерал Абдурраҳмон Раҳимийнинг матбуотга айтишича, ҳужум вилоят маркази Мазори Шарифда маҳаллий вақт билан 11:15 ларда содир этилган.

Ҳужумлар масъулиятини ҳозирча ҳеч ким зиммасига олмаган, бироқ Толибон исёнкорлари афғонларни ҳукуматга ишламаслик юзасидан огоҳлантириш учун расмийлар ва давлат лойиҳаларини тез-тез нишонга олиб келишган.

Шибирғонда толиб ҳибс қилинди

Шибирғонда хавфсизлик кучлари омма соғлиқ идораси раиси уйида яшириниб юрган Толибон аъзоларидан бирини қўлга олган. Ҳозир у амният кучлари тарафидан сўроққа тутилаётгани айтилади.

Омма соғлиқ идораси раиси эса, бу киши тинчлик жараёнига қўшилиш ниятида бўлганини айтган.

Бироқ, маҳаллий расмийларга кўра, Омма соғлиқ идораси раиси бу борада ўзларига маълум қилмаганини айтган.

Биз Шибирғондаги хавфсизлик амалиётлари бўйича масъул Абдулманнон Рауфийдан ҳибсдаги Толибон аъзоси деб гумон қилинаётган шахс ўзи ким, у қандай ишларда масъул кўрилмоқда, деб сўрадим.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди