Қозон аэропортидаги учоқ ҳалокатида 50 инсон ҳалок бўлган

Россия фавқулодда ҳолатлар расмийлари хабар қилишича, Москва шаҳридан учиб борган Boeing-737 учоғи Татаристон пойтахти Қозон шаҳри аэропортида ҳалокатга учраган.

Учоқ Москванинг "Домодедово" аэропортидан парвоз қилган.

Ҳалокат маҳаллий вақт билан кечки соат 7 ларда рўй берган.

Учоқда 44 йўловчи, 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Ҳалокатда бирор киши омон қолмаган.

Татаристон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан хабар қилишларича, Boeing-737 учоғи уч марта қўнишга ҳаракат қилган.

Учинчи мартасида ерга келиб урилган.

Ёнғин келиб чиққан.

Учоқ "Татаристон" авиаширкатига тегишли бўлган.

Ҳалокат сабабини ўрганиш бошланган.

Мутахассисларга кўра, учувчиларнинг хатоси ёки техник носозлик ҳалокатга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Қутқарувчилар ҳалокат жойида ҳалок бўлган ҳамма инсонларнинг жасадларини топганлар.

Ҳалокат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноят иши қўзғаганлар.