Лондонда уч аёл "қулликдан" озод қилинди

Анета Прем
Image caption Озодлик хайрия ташкилотидан Анета Прем

Лондон жанубидаги уйларидан бирида "қуллик"да ушлаб турилган уч аёл қутқарилган.

Freedom Charity - Озодлик хайрия ташкилотига кўра, аёллар қарийб 30 йил давомида "ўта аянчли шароитларда" тутқунликда сақланган.

Ташкилотнинг айтишича, 69 ёшли малайзиялик, 57 ёшли ирландиялик ва 30 ёшли британиялик бўлган аёл 25 октябр куни озод қилинган.

Мазкур хабар эса, пайшанба куни оммага ошкор қилинди.

Айтилишича, 67 ёшли эр-хотин Лэмбет ҳудудида полиция томонидан қўлга олинган. Кейинроқ, улар январ ойига қадар гаров пули эвазига қўйиб юборган.

Лондон полициясининг инсон савдосига карши булими вакили Кевин Хайланд: "Мазкур аёллар ўта қаттиқ руҳий шикасланганлар. Уларни 30 йил мобайнида ўта оғир шароитда тутқинликда ушлаб туришган. Аёлларга уйдан ташқаридаги дунё билан мулоқат қилиш имкони умуман берилмаган. Ўз-ўзидан тушунарли, уларга ўтган ўттиз йил мобайнида дунёда нималар содир бўлганини аниқ англаб етишлари учун бир қадар вақт талаб қилинади".

"Оддий бир кўчанинг оддий уйида..."

Аёллар ҳақида телефон орқали бўлган суҳбатдан хабар топилган. 57 ёшли аёл хайрия ташкилотига яширинча қўнғироқ қилишга муваффақ бўлган.

Аёл илк бор 18 октябр куни боғланган, кейин бир ҳафта давомида икки ўртада яна бир қатор телефон мулоқотлари кечган.

Хайрия ташкилотига кўра, шундан сўнг, уй эгалари кетган вақт аёллар ташқарига чиқишга муваффақ бўлишган.

Уларни полиция ва мазкур ташкилот вакиллари кутиб олишган ва хавфсиз жойга етказилган.

Би-би-си билан суҳбатда "Фридом Чэрити" хайрия ташкилоти асосчиси Анета Прем ҳозир улар қандай қилиб шу қадар узоқ вақт тутунлиқда сақланганини ўрганмоқда.

"Одатда биз ўта гавжум пойтахт шаҳардаги қўшниларимизни ҳам танимаймиз. Биз марказий Лондоннинг оддий кўчаларидан бирида тутқунликда ушлаб турилган аёллар борасида суруштирув ишлари олиб бормоқдамиз," дейди у.

Прем хоним ирландиялик аёл билан бўлган энг биринчи телефон мулоқотига ҳақида шундай дейди: "У ўз иродасига қарши тутқунликда ушлаб турганини айтди.

"У телефондан фойдаланиш имконини топди, лекин у буни жуда махфий тарзда қилди. Уй эгалари бундан бехабар эдилар".

"Телефон суҳбатлари бир хафта давом этди, ниҳоят улар хайрия ташкилотимизга тўлиқ ишонч ҳосил қилишди. Бу жараёнда, улар ўзларида барча маълумотни тўлиқ айтишга куч топишди.Ўз ўзидан маълумки, бу ишга полиция жалб қилинди ва аеллар уйда хеч ким бўлмаганида уни тарк этишди", дейди Анета Прем.

"Бу жуда ҳаяжонли дақиқалар эди. Биз улар аллақачон эшикдан ташқарига чиққанлари ҳақида хабар олганимизда бутун қўнғироқлар қабул қилувчи марказимиз хурсандчилик қичқириқларига тўлди, кўзларга ёш келди. Биз аянчли шароитларда тутқунликда ушлаб турилган аёлни қутқариш жараёнида иштирок этганимиздан беҳад ҳаяжонда эдик".

"Тарих китобларига кирмаган қуллик"

Image caption Лондондек катта шаҳарда кўпда ўз қўшниларингизни танимайсиз

Полициянинг ишонича, 30 ёшли аёл бутун умрини тутуқунликда ўтказганига ишонади. Айни дамда, полиция бу аёл ўша ерда туғилган бўлиши мумкин деган тахминларга аниқлик киритишга ҳам ҳаракат қилмоқда.

Ҳозирча аёллар ўзаро қариндошлиги аниқланмаган.

Полицияга кўра, қўлга олинган эркак ва аёл Британия фуқароси эмас. Ҳамда жабрланганлар уларга фуқароликлари жиҳатдан қандайдир алоқаси бор деган тахминлар эҳтимоли ҳам "жуда паст".

Жаноб Хайланднинг сўзларига кўра, улар ўз тажрибаларида "бу каби ҳолатга ҳеч қачон гувоҳ бўлишмаган".

Мазкур аёллар ҳаёти ҳар доим назорат остида бўлган ва асосий вақтларини уй ичида ўтказишган, лекин қайсидир маънода эркинлик бўлган.

Полиция фактларни секин-аста аниқламоқда. Бу жараёнда аёлларга мутахассислар ёрдам кўрсатишмоқда.

Ички Ишлар Вазири Жеймс Брокеншир Би-би-сига: "Одамлар қулликни тарих китобларига кирган муаммолардан бири деб билишади".

"Аслида эса, ушбу иллат ҳали хам учраб турибди. Йилдан-йилга бу каби хабарлар сони ортиб бормоқда. Ва менимча, бу рақам ўсишда давом этаверади".

Жаноб Брокеншир Қулчилик тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга олиб чиқмоқчи.

Унда қул эгаларига бир умрлик қамоқ жазоси тайинланиши кўзда тутилади. Қолаверса, қонун лойиҳаси мазкур муоммони ҳал этиш учун янги коммисия тузишни назарда тутади.