Йоханессбургда Манделани хотирлаш маросими ўтказилди

  • 10 Декабр 2013

Бугун ўтказилган хотирлаш маросими охирги йилларда жаҳон раҳбарларининг энг кўп сони йиғилган маҳфаллардан бири эканлиги айтилмоқда.

Йиғилганлар ўнгида нутқ сўзлаган АҚШ президенти Барак Обама бутун бошли миллатни адолат томон илгарилатган шахснинг тарихдаги улкан ўрнини сўзларга солиб тасвирлаш мушкул эканлигини айтди:

"Бутун Жанубий Африка халқи, ҳар бир табақа ва ҳар қандай ирқ вакилига биз билан Нелсон Манедела меросини бўлишганлари учун миннатдорчилик билдираман. Унинг кураши сизнинг курашингиз эди. Унинг ғалабаси, сизнинг ғалабангиз эди. Сизнинг демократиянгиз унинг қутланган меросидир", деди АҚШ президенти Обама.

Ўз нутқини изҳор этиш учун кета туриб, жаноб Обама Куба президенти Раул Кастро билан қўл бериб кўришди. Бу деярли ярим асрдан бери ашаддий рақиб бўлиб келган икки мамлакат раҳбари ўртасидаги тарихий рамзий онг сифатида кўрилмоқда.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун эса ўз нутқида буюк жаҳон ва жанубий африкаликлар буюк инсонни йўқотганликларини айтди.

"Жанубий Африка қаҳрамонини , ўз отасини йўқотди. У бизнинг энг улуғ муаллимларимиздан бири эди. У ўз намунаси билан бизларни ўқитди. У жуда кўп нарсаларни қурбонлик қилди, озодлик ва демократия учун ҳамма нарсасидан воз кечишга тайёр эди бмт бош котиби.

Би-би-си мухбирига кўра, одамлар собиқ президентларининг ёрқин хотирасини қўшиқ ва рақслар билан ёдламоқдалар.

Маросимда иштирок этиш келган Шаҳида Роунинг айтишича, Мандела туфайли уни инсон сифатида қабул қила бошлаганлар шунинг учун унга ўз миннатдорчилигини билдириш учун келган.

Маросимда иштирок этиш учун келган Нелсон Манделанинг беваси Граса Машелни йиғилганлар олқишлар билан кутиб олдилар.

Марҳум Манделанинг собиқ рафиқаси Винни Мадкизела-Манделани "Винни, Винни!" ҳайқириқлари билан қарши олганлар. Улар иккиси қучоқлашиб, кўришганлар.