Лондон: автобус ҳалокатида ўндан ортиқ киши яраланган

Image caption Қутқарувчилар ичкарида қисилиб қолган йўловчиларга ёрдам кўрсатмоқда.

Лондонда икки қаватли автобуснинг автоҳалокатга учраши натижасида ўндан ортиқ киши жароҳат олган, уларнинг икки нафари аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Ёнғин ўчириш гуруҳига кўра, Кеннингтон туманида 59-автобуснинг дарахтга бориб урилиши оқибатида олд қаторда ўтирган икки йўловчи ичкарида қисилиб қолган.

Воқеа жойига ёнғин ўчирувчилар, тез ёрдам ходимлари ва тикучарда тиббий ёрдам гуруҳи етиб келган.

Ўндан ортиқ йўловчиларга тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатилган.

Transport for London ташкилоти вакили Майк Вестоннинг билдиришича, "автобус рўпарадан келаётган бошқа транспорт воситаси билан тўқнашмасликка ҳаракат қилиб, дарахтга бориб урилган".

"Биз ҳайдовчи, йўловчилар ва ҳодисага аралашган бошқа инсонларнинг соғлиги ҳақида қайғурамиз албатта", деб айтган у.

Айни пайтда ҳодиса сабаблари текширилмоқда.