Мозамбик учоғи "атайдан ҳалокатга учратилган"

Мозамбикдаги экспертларга кўра, мамлакат ҳаво йўлларига тегишли, ўтган ой Намибияга қулаб тушган учоқ учувчиси ҳалокатни атайин амалга оширган.

Мозамбик Ҳаво йўллари TM470 русумли йўловчи учоғи 29 ноябр куни пойтахт Мапутодан Анголага парвоз қилган, бироқ манзилига етиб бормаганди.

Ҳодисада борддаги 33 инсон ҳаётдан кўз юмган. Учоқ эски бўлмаган, ҳаво йўлларига тегишли энг янги учоқлардан бўлган.

Фуқаролик Авиация институтининг айтишича, учувчи "қасддан" ҳалокатга етакловчи "қатор ҳаракатлар" қилган.

Учоқ оғир ёғингарчилик пайти Намибиянинг Бвабвата миллий боғига келиб тушганди.

Бироқ, Авиация институти раҳбари Жуау Абреунинг матбуот анжуманида айтишича, учувчи Ҳермино дос Сантос Фернандес ҳалокатни "аниқ режалаган".

Абреу жаноблари билдиришича, Сантос Фернандес токи самолёт ерга келиб урмагунга қадар экипаж кабинасини қулфлаб олиб, ичкарига ҳеч кимни қўймаган.

"Бу ҳаракатлар пайти сиз паст ва катта шиддат билан сигнализация - огоҳлантириш воситалари ишлаб ётгани ва қайта-қайта эшикни уриб, экипаж кабинасидан чиқишни талаб қилганларини эшитишингиз мумкин" дейди матбуотга гапирган Жуау Абреу.

Шунингдек, текширувлар давомида учувчи Ҳермино дос Сантос Фернандес баландликни ер сатҳидан уч марта - 11, 500 метрдан 180 метрга кўтарган. Айни пайтда у тезликни ҳам оширган.

Учувчини бу ишга нима ундагани қоронғу ва текширув ишлари давом этмоқда.

Ҳалокатда нобуд бўлган 33 киши Мозамбик, Ангола, Португалия, Бразилия, Франция ва Хитой фуқаролари бўлишган.

Мозамбик Ҳаво йўллари хавфсизлик хавотирлари боис бугунда Оврўпо Иттифоқида ҳаво ҳудудида тақиқланган.