Мисрда яна бир қонли жума

Мисрдан олинган хабарларда жума куни мамлакатда тақиқланган "Мусулмон Биродарлар" гуруҳи тарафдорлари билан кучишлатар тизимлар ўртасидаги тқнашувларда яна бир неча инсон ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Миср Ички ишлар вазирлигининг Facebookдаги расмий саҳифасида 6 инсон ҳалок бўлгани, 42 киши жароҳатлангани хабар қилинган.

"Мусулмон Биродарлар"нинг "Эркинлик ва Адолат" партияси эса қурбон бўлганларнинг сони 17 та деб маълум қилган.

Мухбирларга кўра, 3 январ жума куни норозилик чиқишлари бутун Миср бўйлаб кузатилган.

Ўтган йилнинг ўртасида қудратдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари кўчаларга чиққанлар.

Расмийларга кўра, норозилик амалиётлари пойтахт Қоҳира, Искандария, Ал-Файйум, Ал-Исмоилия, Бани Сувай, Ал-Миня, Гиза ва Аҳмад Комил шаҳарларида инсонлар жароҳатланган.

Намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берган.

Оломонни тарқатиш учун полиция кўздан ёш сиздирадиган газларни ишга солган.

Намойишчилар кўзни ёшлатадиган газни тарқатиш учун автомобил шиналарини ёққанлар.

Ўнлаб одамлар ҳибсга олинган.

Миср муваққат ҳукумати 25 декабр куни "Мусулмон Биродарлар" гуруҳини террорчи гуруҳ деб эълон қилганидан кейин кимки норозилик намойишида қатнашадиган бўлса, 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин, деб хабар қилади Би-би-сининг Мисрдаги мухбири Бетани Белл.

Бу мавзуда батафсилроқ