Чўчқа танаси қисмини инсонга ўтқазишга уламолар фикри қандай?

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Япония олимлари чўчқаларда одам органларини ўстириб, кейин беморларга қўйишни режалашмоқда.

Ҳозирданоқ махсус хўжаликлар тузилган ва қора чўчқаларда тажрибалар ўтказилмоқда.

Масалан, чўчқа ҳомилаларида одамнинг турли органларини ўстиришади ва кейинчалик тиббий мақсадда фойдаланиш мумкин, дейилмоқда.

Япониялик олимларнинг тажрибаларидан кўзланган асосий мақсад - донорлик муаммосини ечишдир.

Дастлабки босқичда олимлар зотлари ҳар хил бўлган чўчқалардан "қоришиқ" чўчқа яратишган. Айнан қоришиқ, чатишган эмас.

Бутун бошли жараён оддийгина лаборатория идишидан бошланади.

Профессор Нагашима ирсий жиҳатдан мукаммаллаштирилган қора чўчқаниинг ҳомиласини олиб, суррогат она чўчқага ўрнатган.

Яна бир ҳолатда ўзи асли оқ чўчқа, аммо унга қора чўчқанинг ошқозоности бези ўрнатилган. Бу тажрибадан мақсад эса, инсон ошқозоности бези ва бошқа тана аъзолари бўлган чўчқаларни яратишдир.

Агар, японларнинг тажрибаси иш берса, ирсий жиҳатдан ярми чўчқа, ярми инсон бўлган махлуқот яралади.

Айримлар бу катиб тажриба натижасида одам-чўчқа яралиб қолмайдими, деган хавотирда.

Аммо тадқиқот гуруҳи раҳбари профессор Хиро Накаучининг айтишича, бунақаси бўлиши мумкин эмас.

"Қоришиқ чўчқалар дейишим биланоқ, одамларнинг хаёлларига қандайдир даҳшатли махлуқлар келади. Бизнинг мақсадимиз бу эмас. Бизнинг режамиз кўчириб ўтказиш учун лозим даражада инсон тана аъзоларини яратиш", дейди профессор Хиро Накаучи.

Агар ҳаммаси силлиқ кечса, донорларнинг тана аъзосига зор беморларнинг йиллаб шифтга тикилиб ётишларига тўғри келмайди.

Олимларга кўра, чўчқалар биологик жиҳатдан одамга жуда яқин ҳайвон.

Илгарилари ҳам куйган одамларга чўчқа терисини кўчириб ўтқазиш ёки чўчқа органидан фойдаланиш устида тажрибалар ўтказилган.

Ҳатто Ўзбекистонда ҳам олимлар чўчқалар устида ишлашгани ҳақида айтилади.

Маълум бўлишича, чўчқа ва қуёндан ҳозирда тиббиётда баъзи эмдори-вакцина яратиш учун қўлланилар экан.

Яҳудий ва мусулмонлар азалдан чўчқа гўштини истеъмол қилишмайди.

Олимларга кўра, айнан чўчқада ўстирилган инсон узвларини кўчириб, одамларни даволаш мумкин.

Бироқ Ислом дини нуқтаи назаридан буни мусулмонлар қабул қилишадими?

Ушбу савол билан Би-би-си Қирғизистондаги халқаро Ислом ҳамкорлиги раиси Содиқ Қори Камолиддинга мурожаат қилди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ