Чеченистон: Фарзандига пайғамбар исмини қўйган ҳар бир оилага минг доллар берилади

Рамзан Қодиров
Image caption Рамзан Қодиров Чеченистонда анъанавий исломни тарғиб этиб келади

Аҳмад-Ҳожи Қодиров номидаги минтақавий ижтимоий вақф душанба куни дунёга келган фарзандига Муҳаммад пайғамбар номини берган ҳар бир оилага 1 минг АҚШ долларидан бериш ҳақида қарор чиқарган.

13 январ куни бутун Чеченистон бўйлаб олтинчи аср охирида дунёга келган Муҳаммад пайғамбари мавлуди қилинмоқда.

"Россия Қаҳрамони Аҳмад-Ҳожи Қодиров номидаги минтақавий ижтимоий вақф бугун дунёга келган фарзандларига пайғамбар Муҳаммад (салаллоҳу алайҳи васаллам), унинг оиласи аъзолари ёки Аллоҳнинг пайғамбари (салаллоҳу алайҳи васаллам) ўн асҳоби исмини берган оилаларга минг доллардан ажратади", - дейилади Чеченистон ҳукумати веб саҳифасида.

Аввалроқ бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram-даги ўз саҳфасида маълум қилганди.

Ислом пайғамбари таваллуди муносабати билан бундай қарорни вақф раҳбари бўлган Рамзан Қодировнинг онаси имзолаган.

Тушлик чоғида Грозный шаҳри марказидаги масжидга тўпланган минглаб мусулмонларга пайғамбар Муҳаммадга тегишли экани айтилган жиҳозлар намойиш этилган.

Чеченистоннинг биргина Гудермас туманида йўқсил инсонларга 3 минг қоп ун, ёғ ва гуруч тарқатилган.

Исломий тақвимга кўра, Муҳаммад (сав) рабиъул аввал ойида таваллуд топган.

Шунинг учун ҳам бу ойга мусулмонлар мавлуд ойи номини берганлар.

Мавлуд ойида мусулмонлар ўз пайғамбарлари (сав) туғилиши ва ҳаётини эсга оладилар.

Бироқ мавлуд кўпгина ихтилофларга сабаб бўлган маросимлардан ҳисобланади.

Баъзи мусулмонлар мусулмонлар пайғамбар таваллудини нишоласалар, баъзи мусулмонлар унга қарши чиқадилар.

Мавлудга қарши бўлган мусулмонларга кўра, у бидъат ҳисобаланади.

Улар расулуллоҳ ва унинг саҳобалари даврида таваллуд кунни нишонлаш бўлмагани, бу маросим кейинчалик пайдо бўлганига ишора қилишади.

Бу мавзуда батафсилроқ