Нигериялик "гей"га 20 дарра урилди

Image caption Нигериялик ҳамжинсбозга 20 дарра урилган

Нигерия шимолидаги Баучи шаҳрида бир шахс шариат маҳкамаси томонидан ҳамжинсбозликда айбдор деб топилиши ортидан 20 дарра еди.

Шариат қонунларига кўра, айни жинсдаги инсон билан жинсий алоқа қилган шахс тошбўрон қилинади.

Маҳкама ўтган ой ҳибсга олинган мусулмон шахснинг айни жинсдаги бошқа шахс билан етти йил муқаддам жинсий алоқада бўлгани, бироқ ундан сўнгра бундай тажрибадан воз кечганини инобатга олган.

Нигерияда ҳам дунёвий ва ҳам исломий қонунларга кўра, айни ҳамжинсбозлик ноқонуний ҳисобланади.

Шу ой бошида президент Гудлак Жонатан гейларга қарши қаратилган қонунни имзолаган эди.

Янги ҳужжат бутун Нигерия бўйича қонуний кучга эга.

Асосан мусулмонлар яшовчи Нигериянинг шимолий ҳудудларида 1999 йилда ҳарбий ҳокимият бекор бўлганидан буён шариат қонунлари ишлайди.

Дарра урилган шахс гей бўлгани учун ўтган ой ҳибсга олинган 11 мусулмон ва насронийлардан биридир .

Унга шунингдек 30 долларга яқин жарима тўлаш буюрилган.

Яна икки нафар шахс устидан маҳкама 23 январга қолдирилган.

Айни айбловлар билан ҳибсга олинган қолган тўққиз нафар тақдири ҳамон ноаниқ қолмоқда.

Бу мавзуда батафсилроқ