Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Илҳом Тўхтанинг рафиқаси: 'Эрим ҳозир қаердалигини билмайман'

Хитойда ҳибсга олинган таниқли олим Илҳом Тўхтанинг рафиқаси Гўзалой Нур Тўхта турмуш ўртоғининг қаерда сақланаётганидан бехабарлигини айтган.

"Уни нима жинояти учун тутганлари хусусида аниқ гап айтмадилар. Ҳозиргача бу саволга жавоб йўқ", дейди у.

45 ёшли Илҳом Тўхта Пекин Университетида иқтисоддан дарс берган.

Гўзалой Нур Тўхтанинг маълум қилишича, у чоршанба куни ишдан қайтган пайт Илҳом Тўхта полиция тарафидан аллақачон олиб кетилган бўлган.

Аммо, уйда 30-40 нафарча полиция ходими 6 соатга яқин тинтув ўтказишган. "Полиция менга уйни тинтув қилиш борасидаги буйруқни кўрсатди", дейди у.

Полиция ходимлари Илҳом Тўхтага алоқадор ҳужжатлар, унинг қаламига мансуб мақолалар ва эр-хотиннинг компютерини олиб кетишган.

Би-би-си Ўзбек Хизматига гапирган Гўзалой Нур Тўхтаҳозир икки боласи билан уйда қолаётгани ва эрига қандай айбловлар қўйилаётганидан бехабарлигини айтади.