Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Украина қамалда ё халқ ғазаби

Украианадаги намойишлар пойтахт Киевдан чиқиб, мамлакат бўйлаб ёйилмоқда.

Оврўпонинг энг йирик ҳудудли мамлакатларидан бири бўйлаб юз минглаб одамлар турли шаҳар ва минтақаларда кўчаларга чиқишмоқда.

Улар халқ ғамини ўйлайдиган ҳукумат ва президент исташмоқда.

Президент Янукович муросага бориб, мухолифат раҳбарини бош вазир этиб тайинлашини айтган.

Лекин президент ваъдаларига ишонмай қўйган Украин халқи куч-қудратни ўз қўлига олмоқчи.

Ғазабнок намойишчилар Киев ва бошқа шаҳарлардаги ҳукумат биноларини эгаллаб олишни бошлашган.

Шу асно Украина гўё қамал остида қолмоқда.